Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Гиёҳвандлик – аср вабоси ЁШЛАРИМИЗНИ – ЗАҲРИ ҚОТИЛ ДОМИДАН АСРАЙЛИК!

Гиёҳвандлик – аср вабоси ЁШЛАРИМИЗНИ – ЗАҲРИ ҚОТИЛ ДОМИДАН АСРАЙЛИК!

Ҳаёт эзгулик билан гўзал.Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. "Аср вабоси”номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

ГИЁҲВАНДЛИК – инсонмаънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, гиёҳвандлар ўртача йигирма беш йил умр кўради. У фақатгина ўз соғлигини бой бермай, балки ўз хатти-ҳаракатларини ҳам назорат қила олмайди.

Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёҳвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

Гиёҳвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёҳвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди. Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилишга тобелик аянчли ҳолатдир. Афсуски, бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда.

Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, таълим муассасалари мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик.

Бу йўналишда ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа тўгарак машғулотларини кенгайтириш яхши самара беради.

Шундай экан гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

Гулчирой САИДОВА,

20-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: