Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Янгича хайрия ҳашари ўтказилди

Янгича хайрия ҳашари ўтказилди

Ҳашардан тушган маблағлар Орол денгизининг сувиқуриган майдонларидаҳимоя ўрмонларини барпо этишга сарфланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оролбўйидаги экологикҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларниқўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифлариниҳисобга олиб минтақада экологикҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида фармойишиқабулқилинди.
Фармойишга асосан, 2019 йил 26 январь куни умумхалқэкологик хайрияҳашари ўтказилди.
Хайрияҳашарини ўтказиш доирасида Учқудуқтуманидаҳам маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўпқаватли уйлар ва корхона-ташкилот бинолари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар вақабристонлар тартибга келтирилди.
Мазкур хайрияҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг сувиқуриган майдонларидаҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологикҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоийҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: