Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 3-ГИДРОМЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИ намунали объект

3-ГИДРОМЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИ намунали объект

Куни-кеча НКМК ДК ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг махсус буйруғига асосан ўта муҳим ва тоифаланган корхоналарда "Ёнғинга қарши ҳолати намунали бўлган объект” номинациясида кўрик-танлов ўтказилди.

Танлов шартларига кўра, объектларнинг ёнғинга қарши ҳолати, ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги тизимли ишлар, ишчи-ходимлар ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари ҳамда объектларда ташкил этилган синфхоналар ва ундаги тарғибот материалларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёнғинга келтирувчи ҳолатларни вақтида аниқлаш, техник созлиги, янги қурилишларда лойиҳага киритилган меъёрий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши борасида ҳам танлов иштирокчилари ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир объектдан тақдим этилган ҳужжатлар ва видеоматериалларни кўриб чиқиб, Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмасига биринчи, ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводига иккинчи ҳамда МКБ "Шахта-М” объектига учинчи ўринни беришди.

Фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган 3-сонли гидрометаллургия заводи саноат ва ёнғин хавфсизлиги муҳандиси Хуршид Сувонов НКМК ДК ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва республика ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: