Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига Нуқтанинг қудрати

Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига Нуқтанинг қудрати

Ўзбек мумтоз адабиёти халқимизнинг маънавий мулки,унингҳаёти,шуури ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқдир.Мумтоз адабиётимизни пухта ўрганиш ўқувчиларқалбига сингдиришнингаҳамияти бугунги кунда янада ёрқинроқнамоён бўлмоқда.Биз шу ўриндаҳазрат Мир Алишер Навоийҳақидаги бир ривоятни келтириб ўтмоқчимиз.

Мир Алишер Навоий ўзғазалларини замонасининг энг зўр билимдонҳаттотларига кўчиртирарэди.Нима бўлди-ю, ўзҳаттотининг тобиқочибқолди. Бундан хабардор бўлган, ўзини машҳурҳаттотлардан деб юрган бир олифта киши: "Рози бўлсалар, Алишер Навоийнинг хизматини жоним билан бажарардим”, дебди. Шоир унинг бу гапиниэшитиб шеърларини кўчиртиришга берибди.

Бир пайт катта мушоирада Алишер Навоийнингқулоғига:”Маликулшуаронинг ўзлари нуқсон –қусургайўлқўйибдиларми, бошқалардан ниманиҳам кутиш мумкин”, деган гапқулоғига чалинибди. Гап нимадалигинидарров фаҳмлаган шоир боягина кўчиртирганғазалларини ўқиб олибди,қараса ўзи айтган гап эмас эмиш. Мақтанчоқҳаттот тушмагур "кўз” сўзидаги бир нуқтани туширибқолдирганида, бу сўз "кўр ” бўлибқолган ва шеър маъноси ўзгариб аксинчачиққан экан.

Алишер Навоий аҳли фозилларгақараб:

"Кўзимни кўрқилганлар кўр бўлсин!”, дебди-да,ҳаттотгажавоб бериб юборибди.

Ушбу ривоятшу маънони англатадики, битта нуқтанингқудратиқанчалик аҳамиятга эга эканлигиакс эттирилган.Араб имлосида "з” нуқтасизёзилса "р” бўлибқолади

Навоий адабиётшунос, донишманд, тарихчи, тилшунос ўзбек адабий тилига асос солган илм-фанҳомийси.

Мухтасар айтганда, буюк бобомиз Алишер Навоийқолдирган бой адабий мерос биланҳарқанча фахрлансак камликқилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: