Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИККИ ДАҲОГА ЭҲТИРОМ

ИККИ ДАҲОГА ЭҲТИРОМ

Жаҳон адабиётини боқий асарлари билан бойитган намояндалар, ғазалиёт осмонида чақнаган юлдузлар мангуликка мушарраф бўлган сўз санъаткорлари, ўлмас асарлари билан халқимиз миллий маънавиятининг кўрки бўлиб келган улуғ алломалар мир Алишер Навоий ҳамда буюк подшоҳ, мумтоз шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили қутлуғ сана сифатида тантана қилинади.

Шу муносабат билан буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишлаб туманимиздаги 1-сонли "Каптарча” МТМ да "Маънавиятимизнинг икки порлоқ юлдузи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда маънавиятимизнинг икки порлоқ юлдузи бўлмиш, А.Навоий ҳамда З.Бобурнинг ўлмас асарлари инсониятни яхшиликка чорловчи, қуёш каби ўзидан доимо зиё таратувчи ижод эканлиги хусусида сўз юритилди.

Муассаса тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ифодали ўқилган туюқ, ғазал, рубойлар ҳамда "Навоий ва булбул”, "Юрт соғинчи” сингари саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Мухтасар айтганда, бу икки буюк сиймо мероси мактабгача ёшдаги болаларда одоб аҳлоқ, она тилимизга ҳурмат, ватанга муҳаббат, комиллик камолотини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: