Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

АБАДИЯТ ФАРЗАНДИ

Ўзбек тилини мумтозлик даражасига кўтарган сиймо мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Сана муносабати билан спортнинг эркин кураш туридан ўтказилган мусобақаларга Учқудуқ тумани мезбонлик қилди.

Республика миқёсида 28-30 январь кунлари бўлиб ўтган мазкур беллашувларда Навоий, Самарқанд вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этди. 2003-2004-2005-2007-2008-2010 йилларда туғилган болалар қатнашган мусобақалар кескин баҳслар асосида кечди.

Умумжамоа ҳисобидан фахрли биринчи ўрин учқудуқлик, иккинчи ўрин навоий олимпиа захиралари коллежи, учинчи ўрин Навоий шаҳар 2-сонли БЎСМ жамоаси полвонларига насиб этди.

"Спорт соғлик гарови” шиори остида бўлиб ўтган хотира турнири иштирокчи ва ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: