Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда аҳоли ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқарадиган диний материалларни тарқатиш тақиқланади

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқарадиган диний материалларни тарқатиш тақиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Вазирлар Маҳкамасининг «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасижойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди қуйидагича таҳрир қилиниши мумкин:

Материалларни қуйидаги мақсадларда тарқатишга йўл қўйилмайди:

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш;

гиёҳвандликвоситалари,уларнинг аналоглари,психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

аҳоли ўртасида ихтилоф, тушунмовчилик ва зиддиятлар келтириб чиқариш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи

хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш.

Шунингдек, низомнинг 4-банди - тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган диний мазмундаги материаллар рўйхати – Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг ҳар йили камида икки марта тузиладиган рўйхати, деб ўзгартирилиши мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: