Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2019 – ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙИЛИУЧҚУДУҚДА ИККИТА ЯНГИ ИНШООТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

2019 – ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙИЛИУЧҚУДУҚДА ИККИТА ЯНГИ ИНШООТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Учқудуқ туманида ҳам ички туризмни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган эътибор кундан кунга ортиб бормоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга.

Ана шундай сайъ-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, бу ерда меҳмонхоналар сони яна биттага кўпайди. Туман марказидаги Тоғ кўчасида жойлашган "GREEN HOUSE HOSTEL” куни-кеча фойдаланишга топширилди. Бир вақтнинг ўзида 7 нафар меҳмонга хизмат кўрсатадиган бу масканда дам олувчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган.

"GREEN HOUSE HOSTEL” раҳбари Алексей Брусенскийнинг таъкидлашича, меҳмонхона имтиёзли кредит маблағлари асосида замонавий кўринишга келтирилган.

Яна бир объект "UCHQUDUQ DEST DREAM INVEST” МЧЖ томонидан бунёд этилди. Икки қаватли савдо мажмуасида фотостудия, маиший техника ҳамда кийим-кечак билан савдо қиладиган дўконлар жойлашган. Бинонинг иккинчи қавати тўйхонага мўлжалланган бўлиб, июнь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

-Ушбу савдо мажмуаси замонавий дизайн асосида бунёд этилди, дўконлар, йўлаклар кенгайтирилиб, сотувчию харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратилди. Бунга мисол тариқасида, дўконларнинг шаффоф ойнаванд асосга эга бўлганини кўрсатиш мумкин, - дейди биз билан суҳбатда "UCHQUDUQ DEST DREAM INVEST” МЧЖ раҳбари Абдуаҳад Сатторов.

МУХБИРИМИЗ.

Суратда: Учқудуқ марказида фойдаланишга топширилган янги объектлар.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: