Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ТОПШИРДИЛАР

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ТОПШИРДИЛАР

21 январь куни 99818 – сонли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун тест синовлари ўтказилди. Намунали ҳарбий интизом, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган, тест синовларида энг кўп балл тўплаган муддатли ҳарбий хизматчилар мамлакатимиз олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқиш имконини берадиган ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларини қўлга киритади.

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригида таъкидланганидек,

бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорлик билан эътироф этмоқда. Ушбу йилларда ҳарбий хизматнинг нуфузи бениҳоя ортди. Кўча-кўйда ҳарбий либосдаги йигитларга ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган бўлдик.

Биринчи Президентимизнинг 2012 йил 31 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада катта имкониятлар яратиб берди. Қарорга кўра, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномасига эга бўлган фуқаролар мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга киришда тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлади.

Номзодлар бундай тавсияномани олиш учун ҳарбий интизом ва жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарликдан тест синовлари натижалари бўйича энг кўп балл тўплаши зарур.

– Армия ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан чиниқишимда муҳим роль ўйнамоқда, – дейди оддий аскар Омонжон Убайдуллаев. – Хизмат давомида ҳарбий соҳага оид билимларни пухта эгаллашга интилдим. Айниқса, жанговар тайёргарлик машғулотларида кўп нарса ўргандим. Ҳарбий хизматни ўташ билан бирга, ўз билимимни ҳам ҳар томонлама оширдим. Хизматни якунлагач, Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетига ўқишга ҳужжат топширмоқчиман. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: