Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИС-ГАЗИ ВА ЭЛЕКТР ИСИТИШ ПЕЧЛАРИДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ.

ИС-ГАЗИ ВА ЭЛЕКТР ИСИТИШ ПЕЧЛАРИДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ.

Республикамизнинг шаҳар ва туманлари, аҳоли яшаш пунктлари, халқ хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналарида ҳавонинг кескин совиб кетганлиги сабабли ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш, аҳоли, ишчи-хизматчилар, ҳамда ўқув-юртлари орасида тушинтириш ишларини кенг қўламда олиб бориш, масканларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш ва ёнғинга қарши сув билан таъминловчи манбааларини техник соз ҳолда сақлаш, инсонларнинг бевақт халок бўлишига йўл қўймаслик ёнғин хавфсизлиги ходимларини иши бўлибгина қолмай, Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.

Хонадонимизда ёнғин чиқишининг олдини олиш учун қандай чора-тадбирга амал қилишимиз зарур, жумладан:

Электр тармоғининг юқори қувватдаги мавжуд бир нечта электр асбобини улаш натижасида тармоққа оғирлик қилади, бу эса ёнғин чиқишига сабаб бўлади;

Электр тармоғига уланган электр дазмол, электр плитка ва бошқа электр иситиш мосламаларини фақат ёнмайдиган ва иссиқлик ўтказмайдиган тагликлар устига қўйиш керак;

Электр асбобларни фақатгина катта кишилар томонидан тармоққа улаши ёки улардан фойдаланиши зарур;

Электр улагичлар изоляцияси соз ҳолда бўлиши керак. Агарда хонадонимизда электр улагич симлар эскирган, разетка ва автоматлар носоз бўлса, тезда электр мутахасисларни чақириб бу камчиликларни бартараф қилишимиз ва бу борада сиз ёнғин чиқишининг олдини олган бўласиз;

Турмушда ишлатиладиган кимёвий воситалардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг, уларнинг кўпчилиги тез ёнувчи моддалардир.

Уйингизда газ хидини сезсангиз дархол ойна, эшикни очиб уйни шамоллатинг, электр чироғи ёқилмасин, ёниб турган бўлса ўчирмасдан зудлик билан газ хизматига хабар қилинг.

Газ асбобларидан фойдаланишда дераза дарчасини очиб қўйишни унутманг. Ёқилғи газ асбобларини қаровсиз қолдирманг. Бу асбоблардан фойдаланишни билмайдиган шахсларни ва болаларни асло яқинлаштирманг.

Газ плитаси устида кир қуритиш ўта хавфли эканини ёдда тутинг.

Газ сизиб чиқишини текшириш учун очиқ алангадан фойдаланманг бу портлашга сабаб бўлиши мумкун. Бунинг учун совун эритмасидан фойдаланинг.

Суюлтирилган газ тўлдиргич қурилмаларидан фойдаланганда хафсизлик қоидаларига риоя қилинг.

Газ тўлдирилган баллонлар газ плитасидан камида 0,5 метр ва иситиш радиаторидан 1 метр масофада жойлаштирилган бўлиши керак. Баллонларни, ўт ёқиладиган печлар атрофида сақлаш қатьиян ман этилади. Ёқилган телевизор, кондиционерларни қаровсиз ёки ёш болалар иҳтиёрига қолдириш қатьиян таъқиқланади.

ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГ кичик инспектори

сафдор Алишер Рахманов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: