Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Олов-тилсиз ёв,

Огох бўлинг,

Арзимас хатолик ёки лоқайдликнинг аянчли оқибати

Ҳар бир инсон борки оилавий ахволини яхшилаш, фарзандларининг бахти камолини кўриш мақсадида тиним билмай меҳнат қилиб, турмуш ташвишлари билан овора бўлиб, ўзини ва оила-аъзоларининг хавфсизлигини таъминланишида хатоликка ёки лоқайдликка йўл қўяди. Анашу кичик бир хато ёки лоқайдлик оқибатида бутун умр машшақатли меҳнати эвазига қурилган уйидан ёнғин оқибатида қисқа вақт ичида ажралиб қолишини ва ушбу ёнғинда ўзининг ёки фарзандининг куйиш тан жарохати олиб бир умрга жисмоний фаолияти чекланиб қолиши ҳатоки ёнғинда ҳалок бўлиши мумкинлигини уйламайди. Ҳеч бир инсон ўзига ёмонликни раво кўрмайди аммо қилинган арзимас хато ва лоқайдлик оқибатида қандай бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкинлигини тасавур қилмайди. Мисол тариқасида 2018 йилнинг 25 март куни Россия Федерациясининг Кемерова шахридаги "Зимняя вишня” савдо марказидаги ёнғинда 64 нафар фуқаро улардан 41 нафари ёш болалар ёнғинда ҳалок бўлган, яна бир мисол 2018 йилнинг 15 февраль куни соат тунги 04:10 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Боғ кўчаси 22 уйда ёнғин содир бўлиб, ушбу ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаронинг ёнғиндан куйиш натижасидаги жасади топилган. 

Бундай мисолларни узоқ давом эттириш мумкин, ушбу ёнғинларга ҳам сабаб арзимас бўлиб туйилган хатолик ва лоқайдлик бўлди. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида мамлакатимиз миқёсида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилаётган "Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари давомида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда аммо бу ишларимиз етарлича самара бермаётганлиги яъни баъзи инсонларда ёнғин ва унинг аянчли оқибатлари ҳақидаги тасуввурлар бўлмаётганлиги натижасида ёнғинлар содир бўлиб ушбу ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари учрамоқда, шу сабабли Сиз азиз фуқаролардан ўзингизни ва оила-аъзоларинингизнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Учқудуқ тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси

бошлиғи в.в.б капитан Ғайрат Уралов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: