Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Автомобилингизни ёнғиндан асранг !

Автомобилингизни ёнғиндан асранг !

Республикамизда барча сохалар каби машинасозлик соҳасида ҳам катта ислохотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда шаҳарлар ва туманларимиз кўчалари ва йўлларида тинимсиз қатнаб турган ҳар хил русумдаги автомобилларга кўзингиз тушади. Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда мамалакатимиздаги ҳар учта хонадоннинг биттасида у ёки бу русумдаги автомобилга эга бўлганлигининг ўзиёқ мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатлари ошиб бораётганлигидан далолат беради. Автомобилга эга бўлиш, ундан ўз эҳтиёжларимизни қондириш, узоғимизни яқин қилиш масаласида фойдаланиш масаланинг бир томони бўлса, масаланинг иккинчи томони уни ҳар доим техник соз ҳолда миниб юриш, ёнғинлардан асрашдир.

Бухоро вилоятининг Когон туманида йўловчилар автобусининг ёқилғи-газ таъминотидаги носозлик туфайли содир бўлган ёнғин натижасида бир қанча юртошларимиз ҳаётдан кўз юмдилар. Шу каби ёнғинларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида НКМК ДК Шимолий кон бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлими Ёнғин назорати ва профилактика гурухи инспекторлари томонидан Шимолий кон бошқармасига қарашли корхона ва масканларнинг ҳалқ ҳўжалиги транспорт воситаларининг техник ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати текшириб чиқилди.

Текширувлар давомида асосий эътибор:

- Автомобилларнинг ёқилғи узатиш тизимига;

- Газ баллони ўрнатилган автомобилларнинг газ трубкалари механик таъсирида шикастланмаганлиги ҳамда газ баллонларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилганлигига;

- Автомобил электр ускуналари ва симларининг ишончли изоляция қилинганлигига;

- Автомобилларнинг мотор қисмида мой қолдиқларининг тўпланиб қолмаганлигига;

- Автомобилларнинг бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг созлигига ва бошқа шу каби

ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бир қатор ҳолатларга қаратилди.

Текширувлар давомида масъул ходимлар ва автомобил ҳайдовчилари билан давра суҳбати ташкил этилиб, автомобил салонида сигарет чекмаслик, кузги-қишки мавсум даврида музлаб қолган двигателни қиздириш учун очиқ оловдан фойдаланмаслик, оловли таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисисда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Автомобилни бошқаришни билган ҳар бир киши уни ҳар доим техник жиҳатдан соз ҳолда бўлишини таъминлаши, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш борасида ўқиб-ўрганиши ва бу қоидаларга амал қилиши лозим. Автомобилни ёнғиндан асраш бу нафақат автомобил ёки уни бошқарувчининг, балки автомобилдаги йўловчилар соғлиги ва давлат моддий бойликларини содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлардан асраш ҳам демакдир.

 

 

 

 

 

 

ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГ катта инспектори катта сержант Анвар Камолов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: