Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Сайёр қабул.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими депутатлар билан ҳамкорликда "Абай” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлари тўғрисида гапириб ўтилди. Жумладан 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасида авволомбор дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон келгуси йил учун амалий режа тузар экан, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур деб ҳурматли Призидентимиз том маънодаги ҳақиқатни айтиб ўтди ва 2018 йилга «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном бериб, Давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширганлигини, саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилганлиги, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилганлигини, шунингдек 2019 йил – "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди ва бу йилда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун кўплаб вазифаларни амалга ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қузиев Зафар Зиётдинович Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабр куни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган вазифалар ва бу борада бугунги кунда партия ва партия гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси”нинг қисқа даврдаги фаолияти аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида ҳамкорликнинг самарали механизмига айлангани эътироф этилди.

Йиғилишда шунингдек фуқороларнинг муаммолари тингланди ва ушбу муаммолар ечими юзасидан депутатлар тегишли ташкилот ҳамда муассасаларга депутатлик ваколатидан келиб чиқиб, депутатлик сўровлари юборилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: