Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ!

Куни кеча "Учқудуқ” маданият уйида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Мардлар қўриқлайди Ватанни!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Армия ва халқ — бир тану бир жон!»ибораси бугун барчани бир мақсад сари яъни Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимиз эканлигини ҳам англатади.

Тадбирда туман ҳокими Соли Хамроев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати туман аҳлига байрам табриги йўллади.

99818-сонли ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, мудофаа бўлими фидойи, фаол ходимлари ҳамда таълим муассасаларидаги ёшларни ҳарбий чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчиларидан бир гуруҳи туман ҳокими фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигининг жорий йил 7 январдаги буйруғига асосан биринчи, иккинчи ва учинчи даражали "Намунали хизмати учун” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, туман мудофаа бўлими бошлиғи Б.Кимсанов, 99818-сонли ҳарбий қисм командири В.Гасанов, Шимолий кон бошқармаси 1-сонли Бирлашган касаба уюшмаси раиси Р.Гаффаровлар сўзга чиқдилар.

Айниқса, 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийларининг қўл жанги кўргазмали чиқишларини, ҳазил ва мутойибага бой саҳна кўринишларини тадбирга йиғилганлар катта олқишлар ва гулдурос қарсаклар билан кутиб олдилар. Мазкур ҳарбий қисм командир ўринбосари Ғ.Оразбаев томонидан куй ланган қорақалпоқча "Жононим” қўшига бутун зал жўр бўлди.

"Учқудуқ” ва "Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг юртни тараннум этгувчи куй қушиқлари байрамга ўзгача завқ бағишлади.

Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроевнинг Ўзбекистон Респуб-ликаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги.

Ҳурматли аскарлар, сержант ва офицерлар, Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

Қадрли тумандошлар!

Сизларни, сизлар орқали туманимиз аҳлини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни ўзида мужассам этади-ган том маънодаги умумхалқ байра-мига айланди.

Ҳозирги кунда дунёда ҳукм сураётган мураккаб ва таҳликали бир шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамияти-мизда тинчлик ва тотувликни таъмин-лаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини чуқур англаймиз.

Дарҳақиқат, истиқлол – бебаҳо бойлигимиз. Уни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш эса ҳар биримизнинг энг олий бурчимиздир. Бу борада Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган мард ва жасур Ватан ҳимоячиларининг беқиёс хизмати юксак эътирофга сазовор, албатта.

Қуролли Кучларимизнинг ўтган 27 йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Миллий армиямизнинг тубдан ислоҳ қилиниши натижасида Ватанни ҳимоя қилиш шарафли касбга айланганини кўришимиз мумкин. Ушбу йилларда ҳарбий хизматнинг нуфузи бениҳоя ортди. Кўча-кўйда ҳарбий либосдаги йигитларга ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган бўлдик.

Тақдирини юрт ҳимояси билан боғлаган аскар йигитларимиз бугун халқимиз билан доимо бирга бўлиб, унинг эътибори ва ғамхўрлигини ҳамиша юракдан ҳис қилиб яшаяпти. Бу эътибор ва ғамхўрликни ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлашдан тортиб, намунали хизмат қилган йигитларни олий ўқув юртларига киришгача бўлган имтиёзларда кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда Учқудуқ туманидан миллий армиямиз сафларида жисмонан бақувват, зўр билим ва салоҳиятга эга бўлган 10 нафар йигитларимиз муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқдалар.

Ҳарбий мутахассисликни, замона-вий ахборот технологияларига оид билимларни пухта ўзлаштирган Сардор Ғаффоров, Дилшод Сайфиев, Миршод Бозоров сингари аскарла-римиз ҳозирда шартнома асосида хизматни давом эттирмоқдалар.

Бундан ташқари, ҳарбий хизмат-дан имтиёзли тавсифнома билан қайтган Беҳруз Абдуллаев – Тошкент давлат ахборот технологиялари университетида, Нурбек Шарипов – Навоий давлат кончилик институтида таҳсил олмоқда. Муҳриддин Шарипов эса 3-сонли гидрометаллургия заводида ишламоқда.

Жисмоний тайёргарлиги юқори, интеллектуал билими кучли бўлган Анвар Рахмонов эса ҳозирда Жиззах авиация олий ҳарбий билим юртида таҳсил олмоқда.

Ҳа, йигитларимиз учун ҳарбий соҳада хизмат қилиш, нафақат фахрли бурч, балки юксак шон-шарафга айланди. Бугун армияда хизмат қилишнинг нуфузи жуда баланд. Бугун барча ота-оналар ўз фарзанд-лари вояга етгач, унинг Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишини ният қилишмоқда. Чунки замонавий жанговар қуролларни мукаммал эгаллаган йигитларимиз миллатнинг, юртнинг ифтихори бўлмоқда.

Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугунги кунда биз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, "Мамлака-тимиз суверенитети ва мустақил-лигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли”.

Ҳурматли ҳарбийлар!

Айнан сизларнинг саъй-ҳаракат-ларингиз билан Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафлари тобора мустаҳкам-ланиб, миллий армиямизнинг жанго-вар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда. Халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти таъминланмоқда.

Сизларни ва оила аъзоларингизни Қуролли Кучларимиз ташкил этилган-лигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоя-чилари куни билан яна бир бор самимий табриклайман.

Жонажон Ватан – Ўзбекистонимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий бахт-саодат тилайман.

Юртимиз тинч, сарҳадларимиз мустаҳкам, мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: