Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / КИТОБ – АҚЛ ҚАЙРОҒИ, БИЛИМ МАНБАИ!

КИТОБ – АҚЛ ҚАЙРОҒИ, БИЛИМ МАНБАИ!

Китоб-ҳамиша илм-маърифат, адаб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бутунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.

Ёшлар ҳафталиги доирасида ўтказилган "Депутат ва ёшлар” учрашувида 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Сабина Исматова кутубхона фондини янги адабиётлар билан бойитиш таклифини билдирган эди.

Куни-кеча туман ҳокими С. Хамроев, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Н.Амонова, Р.Қодирова мазкур таълим муассасасига ташриф буюриб, 100 дона китобни мактаб кутубхонасига совға қилдилар.

Шу куни Ч. Айтматовнинг "Асрни қаритган кун” асари асосида китобхонлар конференцияси ўтказилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Манқурт ролини 8-а синф ўқувчиси Суҳроб Олимов, она ролини 11-синф ўқувчиси Сабина Исматова маромига етказиб ижро этдилар.

Шунингдек, китоб ҳақида ҳикматли сўзлар айтилди. Шаҳризода Зайниддинова, Шаҳина Шойимова сингари аълочи ва жамоатчи ўқувчилар А.Навоий ғазалларини маромига етказиб ифодали ёд ўқидилар.

Конференцияда таъкидланганидек, китоб инсон тафаккурининг қанотларидир. Тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Шундай экан, нондай азиз, мўътабар ва муқаддас китобдан айро бўлмайлик!.

Дилшода ҒИЁСОВА,

халқ депутатлари туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: