Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Паспортлар ўрнига ID-карталар жорий этилиши 2021 йилгача қолдирилди

Паспортлар ўрнига ID-карталар жорий этилиши 2021 йилгача қолдирилди

Ўзбекистон фуқаросининг паспортини ўрнини босувчи идентификация картасини жорий этиш 2021 йилдан бошлаб жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 18 апрель куни қабул қилинган қарори билан 1 ноябрдан бошлаб Тошкентда ID-карта тизимини жорий этиш режалаштирилганди, аммо муддат ўзгарди.

Давлат персонализация маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаев Ўзбекистон президентининг 26 декабрдаги қарорига асосланиб маълум қилишича, ID-карталар 2021 йилдан бошлаб, эҳтимол ундан ҳам вақтлироқ босқичма-босқич жорий этилади. Бундан аввал эса барча зарурий инфратузилма яратилиши лозим.

«Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти фуқаро ҳақида ҳам электрон ҳам қоғоз кўринишида барча асосий маълумотларни ташувчи саналади. Паспортдаги барча маълумотларни ID-карта жорий этилиши билан унинг чипига кўчириш керак бўлади. Бунинг учун эса бутун республика бунга тайёр бўлиши керак, ID-карта функсионал вазифани бажариши лозим. Фуқаро борадиган ҳар қандай давлат муассасасида уни қўллаш мумкин бўлган зарурий ускуналар бўлиши лозим», — дейди Тўрахўжаев.

ID-карталар босқичма-босқич амалдаги миллий паспортларни ўрнини босади ва барча давлат хизматларидан фойдаланишда асосий восита бўлади.

Манбалар асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: