Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонлик чемпион спортчилар эндиликда имтиҳон топширмасдан мураббийлик қилиши мумкин

Ўзбекистонлик чемпион спортчилар эндиликда имтиҳон топширмасдан мураббийлик қилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ,эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларига тегишли спорт федерацияларининг (уюшмалар) тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер сифатида ишлашлари учун тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома берилади. Бундачемпионлар аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтказилмайди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбиява спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбиява спорт бошқармаларининг тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер-инструктор сифатида ишлаш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома берилади.

Рухсатнома олиш учун умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмайди.

Маълумот учун, шу пайтгача, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчилари тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсатнома эга бўлишлари учун 3 ва 6 ойлик махсус ўқув курсларини тамомлашлари керак эди.

Манбалар асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: