Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳарбийларга кончилар совғаси

Ҳарбийларга кончилар совғаси

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Шукрким, ана шундай эр йигитлар бугун мамлакатимизда миллионлаб топилади.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби "14 январь Ватан ҳимоячилари куни” Учқудуқда ҳам катта шодиёналар билан кутиб олинди. "Учқудуқ” маданият саройида ҳарбийлар, ватанга содиқ йигитларимиз учун байрам дастури намойиш этилди. Туман ҳудудида жойлашган 99818 –сонли ҳарбий қисм қўмондолиги ҳарбийлари, туман мудофаа бўлими ходимлари, ШКБ қарашли ҳарбийлашган қўриқлаш отряди ишчи-хизматчилари бу байрамнинг асосий меҳмонларига айланишди Сабабки, улар туфайли осмонимиз мусаффо, ҳар бир кунимиз осойишталикда ўтмоқда. Байрам тадбирида сўз олганларнинг ҳар бири бунинг учун Ватанимизнинг содиқ фарзандларига туманимиз аҳолиси номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Шу куни ШКБ раҳбарияти томонидан 99818 ҳарбий қисм командири Владлин Гасановга аскарларимиз ошхонаси учун зарур бўлган "Артель” газ плитаси совға сифатида топширилди.

 

ШКБ Ахборот хизмати


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: