Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МОТАМСАРО ОНА: Тинчлик гулдасталари билан тўлди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МОТАМСАРО ОНА: Тинчлик гулдасталари билан тўлди

Учқудуқ марказидаги "Хотира” хиёбонида мотамсаро она ҳайкали турибди. Онанинг мунгли сиймоси, оғир ўйга ботиб, ерга тикилган нигоҳига қараб, ҳар бир кишини юк босади, кўнглини оғриқли саволлар исканжага олади.

Она ҳайкали пойида мангу машъала ёниб турибди. Бу машъала эмас, балки жангоҳларда, она ватан сарҳадларини бало-қазолардан омон сақлашда жон фидо этган жангчининг юраги ёниб турибди, уриб турибди, гўё... Мангу машъала... Мангу мотам тутишга маҳкум она!.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбий қисм ва мудофаа бўлими, корхона-ташкилотлар ҳамда ўқув муассасалари вакиллари бу ерга тўпландилар. Мотамсаро онага таъзим қилишиб, ўтганларни эсладилар. Шу куни Она ҳайкали пойи гулларга лиқ тўлди...
Бу каби тадбирдан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқатли, аждодлар руҳига юксак ҳурмат, тинчликдек олий неъматнинг қадрига етиб яшашни ўргатиш ҳамда шукроналикка қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: