Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Уйи борнинг ўйи бўлмайди

Уйи борнинг ўйи бўлмайди

Топиб айтилган гап-а? Буни айниқса, ўзуй-жойига эга бўлмаган, йиллар давомида шу орзу билан яшаган одамлар учун қанчалик бебаҳо сўз эканлигини улар кўнгличалик биз ҳис эта олмаймиз. Яхши ниятлар билан бошланган 2019 йилнинг илк кунлари кўплаб учқудуқликларнинг ҳаётини тубдан ўзгартирди. Президентимизнинг олиб бораётган одилона сиёсати сабаб Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар хотин-қизга уй-жой калитлари топширилди. Аҳолининг шундай қувончли кунида туман ҳокими Соли Ҳамроев, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова, Халқ қабулхонаси раҳбари Севгиддин Амонов ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

 Дарҳақиқат, уй-жой шунчаки бошпана эмас, у инсоннинг кўнглидаги маънавий қўрғони ҳамдир. Ушбу қўрғони бут инсонларнинг оиласи мустаҳкам бўлади, ишига барака инади. Улар ўзларини шу жамиятнинг бир аъзоси сифатида ҳис қилиб, яшаётган жойида чуқур илдиз отишга, қўни-қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга, ҳаётда ўз ўрнини топишга интиладилар Саломат опа Бўронова шу кунгача уй-жой танқислиги боис оилани бирлаштиролмасди. Икки келин, ўғиллар, неваралар, қизлари... Онанинг бирдан-бир орзуси эса болаларини бошпанали қилиш эди. Унга Йўлчилар қўрғонидан ҳадя этилган 3 хонали уй Саломат опа учун янги йилнинг мўъжизаси бўлди.

Қизларимни уй-жойим, шароитим бўлмаганлиги сабабли ўз вақтида турмушга узатолмадим. Аммо бахт кечикмас экан. Уйли бўлсак албатта, уларни орзу-ҳаваслар билан ўз тенгига узатаман деб ният қилган эдим. Ана шу армонларим ушаладиган кун келди -дейди кўзида ёш билан Саломат опа.

 Шу куни яна Йўлчилар овулидаги 233 уй дарвозаси ҳам байрамона безатилди. Анча йиллардан буён оғир аҳволда оила аъзолари билан турмуш кечираётган Гулман Лепесовага туман ҳокими томонидан барча шароитлар эга 4 хонали уй жойга эга ҳовли калити тантанали топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир”, деган эзгу даъватининг яна бир наъмунаси Оринша Сидиқовага "Абай” МФЙ Х.Дўстлиги 79 уй 8 хонадонни калитини топширилгани бўлди. Шундай бахтли кун насиб этгунча Оринша опа 8 нафар фарзанди билан не кунларни бошидан кечирмади.

– Президентимизга қандай миннатдорчилик билдиришни билмаяпман- дейди Оринша Сидикова. - Тўғрисини айтсам умрим давомида шунақа уйим бўлади деб орзу қилиб ҳам кўрмагандим. Президентим менга шундай совға бердиларки... Кечаги кунимни эсламай иложим йўқ. Болаларим билан шундай кунларни бошдан кечирган эдимки, ҳатто қиш кунларида эски оёқ кийимларини ёқиб ижара уйимизни истардим. Кўчма вагон уйларда яшадим. Давлатимизнинг мендай бир онага қилган яхшилигини умрбод фарзандаларим билан эсдан чиқармаймиз.

Шу куни Оринша опа уйида қўшалоқ байрам бўлди. Ўтган йили туғилган набирасига элнинг чин фарзанди бўлсин, деган ният билан Шавкатжон исмини қўйган эди. Янги уйда, ўз бошпанасида Шавкатжон атак-чечак қилиб юра бошлади.


Одамлар эртага эмас, бугун бахтли яшашни истайдилар. Истакнинг ўзи эса тақдирни ўзгартиролмаслигини 4 нафар фарзандли Лобар Очилова яхши биларди. Унга уй берилаётганини эшитган таниш-билишлари, қўшнилари борки Лобар билан бирга кўзларига қувонч ёшини олишди. Чунки жўжабирдай тўрт жон турмуш ўртоғи билан қандай шароитда яшаганлари кўпчиликка маълум эди. Унинг ҳаётида шундай кунлар ҳам бўлдики, эшигига ёрдам сўраб борганида баъзи бир раҳбарлар уни кўпболаликда айблаб, ўз туғилган Бухоро вилоятига кўчириб юбориш, болаларини боқолмаётган бўлса меҳрибонлик уйига жойлаштириш билан пўписа қилишгача боришди. Бугун эса ҳамманинг ҳаёти сингари Президентимиз сабаб Лобарнинг, шу кунгача турмушнинг бору-йўғини ота-онаси билан бирга чидашга мажбур бўлган 4 фарзанднинг ҳам ҳаёти янгиланди. Энди улар ижара ҳаққини тўлолмагани учун уйидан ҳеч ким ҳайдолмайди. Чунки уларнинг ўз уйлари бор...

Уйи борнинг эса ҳадик билан эсланадиган ўйлари бўлмайди.

 

... Саодатли яшамоқнинг моҳияти ҳам шу аслида. Президентимиз аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттиришга ҳаракат қилаётгани, соҳа мутасаддиларини ҳам бу ишга катта масъулият ва куйинчаклик билан ёндашишга ундаётгани замирида ҳар бир юртдошимизни ана шундай бахтли-саодатли кўриш,

 

Лайло Каримова

 
 
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: