Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ёшлар қарияларга кўмакка отланишди

Ёшлар қарияларга кўмакка отланишди

 Халқимиз доимо кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга одатланган. Шукрки бундай хайрли, эзгу амалларда ёшларимиз ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда. Вақти-вақти билан боқувчисини йўқотганлар, меҳрга муҳтожлардан ҳол-аҳвол сўралмоқда. Яқинда Шимолий кон бошқармасига қарашли Тоғ ускуналарини таъмирлаш цехи ''Ўзбекистон ёшлар иттифоқи'' бошланғич ташкилоти етакчиси ҳамда фаол аъзолари билан биргаликда Учқудуқ шаҳри Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи якка ёлғиз қария Александра Бородулина ҳолидан хабар олишди. Александра Бородулина узоқ йиллар Шимолий кон бошқармаси Тоғ ускуналарини таъмирлаш цехида ишлаган. Бугун қарилик унинг кўплаб имкониятларини чеклаган. Ёшлар ташриф куни Александра момонинг уйлар ишларига кўмаклашишди. Уларнинг ташрифидан қариянинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Айниқса, кўнгилли ёшлар томонидан тузалган дастурхон ва унинг атрофида қилинган суҳбат момонинг кўзларидага қувонч ёшларини келтирди.

 

 

Жавлон Темиров,

Тоғ ускуналарини таъмирлаш цехи ёшлар етакчиси

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: