Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бюджет шаффофлиги молиявий ислоҳотлар самарасидир

Бюджет шаффофлиги молиявий ислоҳотлар самарасидир

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисми бўйича тўхталиб ўтадиган бўлсам, жорий йил давомида 61 483 млн. сўмлик маблағлар ажратилиб молиялаштирилиши таъминланди.

Бюджет харажатлари тармоқлар бўйича кўриб чиқилганда таълим сохаси муассасаларининг харажатлари 38484,8 млн. сўмни ташкил этди.

Халқ таълими муассасалари иш ҳақи ва ажратма тўловларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 30430,0 млн сўм трансферт ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3571-сон қарорига асосан, 2018 йил 1 мартдан бошлаб мактабгача таълим муассасаларнинг мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини 30 фоизга оширилиши ҳисобига тумандаги мактабгача таълим муассасаларида 727,6 млн сўм маблағ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан таълим соҳаси учун 1278.9 млн сўм маблағ иш хақи ва иш хақига нисбатан ажратма харажатлари учун қўшимча маблағ ажратилди.

Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, шунингдек инфляцияни прогноз кўрсатгичлари даражасида сақлаб туриш мақсадида 2018 йилда икки марта (15 июлдан ва 1 ноябрдан эътиборан) иш хаққи, стипендиялар, нафақалар ва пенсиялар 7,0 ва 10 фоизга оширилди. Шу билан бирга юқорида айтиб ўтганимиздек тарбиячилар, ўқитувчилар, фан ва маданият ходимларининг иш ҳақи 30 фоиздан 50 фоизгача оширилди ва бу мақсадларга жорий йлда 3.1 млрд. сўм йўналтирилади. Маҳаллий бюджетга юқори турувчи бюджет томонидан қўшимча маблағлар ажратилиб молиялаштириш ишлари тўлиқ якунланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан мактабгача таълим муассасаларида 2018 йилда тўлов миқдорлари вилоятнинг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган ҳар ойлик тўлов миқдорлари икки баравар кам миқдорида белгиланганлиги учун туман маҳаллий бюджетига 764,0 млн сўм қўшимча маблағ ажратилди.

 

Бундан ташқари бугунги кунда фаолият юритаётган мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш харажатларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 417,2 млн. сўм маблағ ажратилди.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 декабрдаги видеоселектр мажлиси баёнига асосан ошхоналарга овқат тайёрлаш жараёни билан боғлиқ хоналарга ҳамда гуруҳлардаги тарбияланувчиларни таълим-тарбия жараёни устидан назоратни амалга ошириш мақсадида видеокамераларни ўрнатиш харажатларига вилоят ҳокимининг фармойишига асосан 71,6 млн сўм маблағ, туман ҳокимининг 2018 йил 6 августдаги Ф-69 сонли фармойишига асосан туман ҳокимлигининг захира маблағлари хисобидан 51.2 млн сўм маблағлар ажратилди ва барча мактабгача таълим муассасалари видеокузатув камералари билан тўлиқ жиҳозланди .

Бундан ташқари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган таълим муассасалари коммунал тўловлари учун 822.4 млн. сўм маблағлар режалаштирилиб тўлиқ молиялаштириш ишлари яккунланди. Таълим муассасаларини куз қиш мавсумига тайёрлаш ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 783.1 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари учун маблағлар режалаштирилди. Мактабгача таълим муассасаларининг озиқ-овқат харажатлари учун 834.8 млн сўм, мебель офис жиҳозлари ва маиший техникалар учун 243.2 млн сўм халқ таълими бўлимига қарашли 9 сонли мактаб қошида жойлашган ахборот ресурс маркази фондини китоблар билан бойитиш мақсадида 10.0 млн. сўм маблағлар режалаштирилиб молиялаштирилди.

Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг харажатлари 11 120.3 млн. сўмни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш муассасалари иш ҳақи ва ажратма тўловларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 9373.1 млн сўм трансферт ажратилди. Коммунал тўловлари учун 132.7 млн сўм маблағлар режалаштирилиб тўлиқ молиялаштириш ишлари якунланди. Соғлиқни сақлаш тизимида бўлаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, 307.9 млн сўм маблағлар режалаштирилиб, дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланди. Тиббиёт муассасалари ходимларини рағбатлантириш ва моддий техника базасини бойитиш ва бошқа харажатлар учун 600.8 млн. сўм маблағ режалаштирилди.

Бундан ташқари маданият, бошқарув органлари, ободонлаштириш, қишлоқ хўжалик ташкилотларининг иш ҳққи ва унга тенглаштирилган тўловларига 7 103,4 млн. сўм маблағ коммунал тўловлар, ёқилғи мойлаш материаллари, моддий техника базасини бойитиш ва бошқа харажатларига 4 612,3 млн сўм маблағ молиялаштирилди.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги "Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 5 июндаги Ф-54 сонли фармойишига асосан 200.0 минг сўм маблағ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 50.0 млн сўм маблағ "Муслим ота”, "Жубан Ботир”, "Шалхар” қабристонларининг таъмирлаш ишларига йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарорига асосан туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 2-сонли МТМга бориш йўлининг 0.074 км. қисмида 147.9 млн.сўмлик, Алтинтау ОФЙ ички йўллари 3.76 км. қисмида 317.7 сўмлик, Йўлчилар қўрғонининг 2.7 км. қисмида 287.0 млн. сўмлик, М.Авезов кўчаси 0.350 км. қисмида 183.4 млн. сўмлик Мингбулоқ ОФЙ 2.7 км. қисмида 252.3 млн. сўмлик, Боздун ОФЙ Жузқудуқ овули ширкат биносидан эски биносига бориш йўлини 0.195 км. қисмини жорий таъмирлаш ишлари учун 61.8 млн. сўмлик, Кокпатас ОФЙ га бориш йўли 0,500 км. қисмини жорий таъмирлаш ишлари учун 189.5 млн.сўм маблағ режалаштирилиб таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Учқудуқ туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил биринчи, иккинчи ва учинчи чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 1082.1 млн. сўм маблағ тегишли соҳаларга мақсадли йўналтирилди. Жумладан:

Биринчи чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан, туман ҳокимлигига, Ўзбекистон Рспубликаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ -2693-сонли қарорига асосан хизмат уйларини жиҳозлаш, туман ҳокимлиги автомобилларига эҳтиёт қисмлар сотиб олиш ва таъмирлаш харажатлари ва ҳокимлик моддий техника базасини мустаҳкамлаш харажатларига жами 52.9 млн. сўм, давлат хизматлари марказига олинган автотранспорт воситасини суғурталаш харжатларига 252.0 минг.сўм, вилоят ҳокимининг вилоят ҳокимлиги махсус жамғармасига ўтказиладиган 25 фоизлик ажратма учун 85.0 млн.сўм, Маданият бўлимининг моддий техника базасини мустаҳкамлашга 15.0 млн. сўм, 2-сонли МТМ биноси атрофига асфальт ётқизиш ва таъмирлаш харажатларига 58.84 млн.сўм, Учқудуқ туманига кириш қисмидаги "Учқудуқ" монументи (стеллани) таъмирлаш ва ободонлаштириш бошқармасининг моддий техника базасини мустаҳкамлашга ВМ нинг 854-сон қарорига асосан 113 млн.сўм маблағлар ажратилди.

Иккинчи чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан, туман ҳокимлиги моддий техника базасини ривожлантириш учун 40.0 млн.сўм, "Алтинтау" ОФЙ Кулқудуқ ҚВП жиҳозлаш харажатларига 10.8 млн.сўм, суньий уруғлантириш шахобчасини жиҳозлаш ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун 17.0 млн.сўм, вилоят ҳокимининг 2018 йил 10 июлдаги 01-02/1715 сонли хатига асосан вилоят ҳокимлиги махсус жамғармасига ўтказиладиган 25 фоизлик ажратма учун 23.9 млн.сўм жами 95.7 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

Учинчи чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан, туман ҳокимлигига, моддий техника базасини ривожлантириш харажатларига, туман ҳокимлиги биносини канализация қисмини таъмирлаш ва автомобилларга навес ( айвон) таъмирлаш харажатларига, Интернет харажатларига, хизмат автомобилларига авто этиёт қисмлар харид қилиш харажатларига, Давлат хизматлари марказига янги бино қуриш харажатларига жами 614.3 млн. сўм, Йўлчилар қўрғонида жойлашган 5-сонли мактабга жалюзи пардалари ўрнатиш харажатларига 17.0 млн.сўм жами 646.4 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

Йил давомида, Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи давомида берган топшириқларига асосан тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қўшимча равишда 203,5 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

Бундан ташқари умумтаълим соҳасига 413.5 млн сўм, мактабгача таълим соҳасига 493 млн сўм, маданият соҳасига 15 млн сўм, спорт соҳасига 25.0 млн сўм, ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалигига 200.0 сўм, қўшимча манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилди.

Шу билан бирга, айрим тоифадаги ходимларни, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, маданият ва архив соҳаси ходимларини ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини табақалаштирган ҳолда ошириш имконига эга бўлдик.

Табақалаштирилган ҳолда иш ҳақларини ошириш авваламбор ходимларнинг ўз билим ва малакаларини ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга қаратилди.

Мисол учун, 2018 йилнинг 1 сентябридан умумтаълим муассасаларининг олий тоифали ўқитувчиларнинг базавий оклади 1 миллион 618,8 минг сўмни бўлган бўлса, бугунги кунда базавий оклади 2 миллион 225,9 минг сўмни ташкил этиб ёки 37 .5 фоизга оширилди.

Юқорида келтирилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг якунига қадар ижтимоий соҳага ўтган йилга нисбатан қарийб 35.7 фоизга кўпроқ маблағ ажратилиши таъминланди.

Хусусан, мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш жорий йилга нисбатан 59 фоизга кўп маблағлар молиялаштирилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига жами ўтган йилга нисбатан 32.5фоизга кўп маблағ молиялаштирилиши кутилмоқда.

Ун ва қолипли нон нархлари ошиши муносабати билан айрим тоифадаги кам таъминланган фуқаролар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик компенсация тўловларининг киритилиши ҳамда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар миқдори оиладаги болалар сонига қараб 10 фоиздан 40 фоизгача оширилиши ҳисобига 2018йилда ижтимоий нафақаларга 107.3 млн.сўм маблағ йўналтирилади. Жумладан: 14 ёшгача болалари бор 44 та оилага 8.5 млн. сўм, 2 ёшгача бола парваришидаги 229 та оналарга 83.2 млн. сўм ва 53 та оилага 14.3 млн. сўм моддий ёрдам пуллари ҳамда ун ва қолипли нон маҳсулотлари харажатларини қоплаш учун қўшимча равишда 65 та оилага 1.4 млн сўм маблағлар йўналтирилди.

Ж.Ризақулов,

туман молия бўлими бюджет бўлим бошлиғи в.в.б.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: