Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МУРОЖААТНОМА: мамлакат ривожланишидаги истиболли вазифалар

МУРОЖААТНОМА: мамлакат ривожланишидаги истиболли вазифалар

Ҳақиқатдан ҳам, етук кадрлар тайёрлаш ҳар бир давлат учун муҳим вазифалардан бири. Шу жумладан, бизнинг мамлакатимиз учун ҳам.

Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун кенг ва тенг имкониятлар яратиш, педагог кадрларга эътибор бериш масалаларини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9-10 фоиз эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу кўрсаткич 15 фоиздан ошди. Лекин дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда бу рақамни 20 фоизга етказиш, келгуси йилларда бу борадаги ишларни янада изчил ошириш белгилаб берилди.

Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини мустақил белгилаш тизими жорий этилиши, таълим бериш ва илмий фаолиятни амалга оширишда университет ва институтларимизнинг мустақиллигини кенгайтириш лозимлигини қайд этдилар.

Шунингдек, ёшлар билан ишлаш устувор вазифалардан экани қайд этилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. 2019 йилда "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан ёш тадбиркорларга ажратилаётган маблағларни кўпайтириш белгиланди.

Яна бир эътибор берадиган жиҳат, давлатимиз раҳбари ҳуқуқбузарликка қарши кураш бўйича ҳар қайси ҳудуд ўз тажрибасини яратиши кераклигини қайд этдилар. Тизимда эски ва самарасиз бошқарув усулидан воз кечиш, "Маҳалла посбони” лавозимини тугатиш, унинг ўрнига профилактика инспекторининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш таклифи илгари сурилди.

Марат ШАМУРАТОВ,

туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривож­лантириш ва маънавий-маърифий иш­лар бўйича ўринбосари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: