Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МУРОЖААТНОМА: мамлакат ривожланишидаги истиболли вазифалар

МУРОЖААТНОМА: мамлакат ривожланишидаги истиболли вазифалар

Президентимизнинг Мурожаатномасида 2019 йилга оид вазифалар белгиланди. Инвестицияларни фаол жалб этиш орқали иқтисодиётимизни ривожлантириш кун тартибидаги муҳим масала бўлиб майдонга чиқмоқда.

Тўғри-да, иқтисодиёт ривожланса ижтимоий соҳага эътибор кучаяди, қўл узаяди. Маблағ сарфлашда муаммо бўлмайди.

2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш, халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилиш бўйича топшириқ берилди.

Учқудуқ туманида ҳам инвестицон муҳитни яхшилаш, маҳаллий ва хорижлик инвесторларни жалб этиш борасида амалий саъй-ҳаракатлар бошланган. 2019 йилда бу ишлар ўз ижобий натижасини беради, албатта.

Жорий йилнинг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши биринчи навбатда бизнинг фаолиятимизга дахлдор. Буни чуқур англаган ҳолда масъулият билан ишлашимиз, ўз олдимизга қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажаришимиз талаб этилади.

Азим БАЗАРОВ,

туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: