Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МУРОЖААТНОМА: мамлакат ривожланишидаги истиболли вазифалар

МУРОЖААТНОМА: мамлакат ривожланишидаги истиболли вазифалар

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасини ҳаммамиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олдик.

Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасида ижтимоий соҳага алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг давомийлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга алоҳида урғу берилди.

Айниқса, бутун дунёни ташвишга солаётган онкологик касалликларнинг ривожланиб бораётгани ҳисобга олиниб, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш, шу йўналишда аҳолига хизмат кўрсатаётган тиббиёт муассасаларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш масаласига эътибор кучайтирилади.

Шунингдек, халқимизга хос азалий анъаналардан бири – ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашдек эзгу амалларимиз яна давом этади. Бу устувор вазифаларимиз бўлиб қолаверади.

Давлатимиз раҳбари айтганидек: "Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя бир-биридан ажралмас тушунчалар бўлиб, уларни айри ҳолда тасааввур қилиб бўлмайди”.

Эркин НОРМУРОДОВ,

Шимолий кон бошқармаси №2 ТСҚ бош врачи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: