Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳарбийлар завод ишчилари билан селфига тушишди

Ҳарбийлар завод ишчилари билан селфига тушишди

Жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йил 15 январигача ўтказилаётган "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги” тадбирларидан бири ШКБ қарашли 3-Гидрометаллургия заводида бўлиб ўтди.

Учқудуқ туман ҳудудида жойлашган 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари, қурол-аслаҳари намойиши ишчи-ходимларга манзур келди. – Бу тадбирдан кўзланган мақсад ишчи-хизматчиларимиз орасида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини оширишдир -дейди ШКб кадрлар бўлим бошлиғининг ўринбосари Умрзоқ Бадалов. – Бугун ШКб ишчи-ходимларининг 40 фоиздан ошиғини ёшлар ташкил этади. Уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш биринчи галдаги вазифадир. Бундай тадбирлар ойлик давомида ҳар бир бўлинма ёшлари орасида ўтказилиши кўзда тутилган.

 
ШКБ Ахборот Хизмати 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: