Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБ ёшлари билан “Шодлик” ка шодлик қўшилди

ШКБ ёшлари билан “Шодлик” ка шодлик қўшилди

Янги йил – барча учун ёқимли ва қувончли байрам. Оилавий шодиёналар билан кутиладиган бу байрамни, айниқса, болажонлар интиқлик билан кутади. Ҳар бир болага давлатимиз томонидан катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётган бўлсада, бироқ бугунги кунда меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болаларнинг кўнгилларида кемтиклик бўлади. Уларга байромона кайфият бағишлаш, ота-оналари, яқинлари меҳрини озгина бўлса ҳам ўрнини босиш мақсадида Ўзбекистон ЁИ ШКБ бошланғич ташкилоти томонидан ёшлар акцияси ўтказилиб Зарафшон шаҳрида жойлашган "Шодлик” меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. 
Айни пайтда "Шодлик”муассасада 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган 90 нафардан ошиқ бола тарбияланмоқда. Бу ерга меҳмон сифатида ташриф буюрган ШКБ ёшлари болаларга турли совғалар, китоб ва ўйинчоқлар ва кийим-кечакларни тортиқ этди. Куй-қўшиқлар янграб, бирга рақсга тушишди.

Бундай байрамлар болаларимизга анча пайтгача ширин хотиралар беради –дейди.- муассаса бошлиғи Зуҳра Дўстова. – Улар барибир бола, кўпчиликдан меҳр олишни исташади. Учқудуқлик ёшларнинг ташрифи уйимизга ўзгача файз олиб келди десам адашмайман. Болаларимизнинг ҳар бирининг табассуми учун мен уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. 

 
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: