Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Яхши кунларга йўлдош бўлганинг учун унутилмассан 2018 йил!

Яхши кунларга йўлдош бўлганинг учун унутилмассан 2018 йил!

Ёш мутахассис сифатида тақдирландим 

Феруза Раҳимова, 3-сонли Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси:

- Ўтаётган йил мен учун жуда омадли келди. НКМКнинг "Энг фаол ёш мутахассис” танловида "энг яхши тарбиячи” номинациясида ғолиблар сафида бўлдим. 2018 йилги анжуман асосан ёшларнинг инновацион ғоя ва ишланмаларга бойлиги билан ажралиб турди. Мен боғчада болажонларнинг чет тиллар айниқса, инглиз тилини тез ва осон ўрганишлари учун махсус дастур яратгандим . Шу лойиҳам билан НКМКда хизмат қилаётган 100дан ортиқ танловда иштирок этган ёш мутахассислар ичидан ғолибликка эришдим.

 

                                                                     2018 йилда орзуим амалга ошди

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   Халтуринский Александр Анатольевич

Шимолий кон бошқармаси Ахборот Коммуникацион Технологиялар маркази дастурловчи мухандиси

 

- Мазкур лавозимда 2002 йилдан буён ишлаб келаман. Ишхонамни , жамоамни жуда севаман. 1-гуруҳ ногирини бўлганшимга қарамай бу жамоада мен ўзимни худди соғлом одамдек ҳис этаман тўғриси. Информацион технологиялар доимо ривожланишда. Шунинг учун ҳам дастурловчи муҳандислар тинимсиз изланиши, соҳага оид адабиётларни ўқиши, билим ва кўникмаларини ошириб бориши лозим. Янгилик яратиш, севимли ташкилотимга қулай ва фойдали дастурларни ишлаб чиқишни ўзимга учун шараф деб биламан. Шунинг учун ҳар тонгда аравачам билан ишга отланаман. У қишнинг қировли куни бўладими, ёзнинг жазирамаси бўладими. Менда кейинги пайтларда бир орзуим замонавий аравача олиш эди. Тўғриси ўзим интернетдан неча бор у аравачаларни топиб, улар менинг ишимни қанчалик енгиллаштиришини ўйлаб қувонардим . Бироқ оилавий харажатлардан ошиб уни олишнинг имконини топа олмаган эдим. Энди бу орзуим амалга ошадиган бўлди. Мен ишлаётган ШКБ жамоаси мен учун хайрия акция ўтказишиб менга 6.000000 чекни топширишди. Қолгани эса Касаба уюшмалари томонидан тўлаб берилди. Бугун мен ишга ўзим орзумга жамоадошларим туфайли эришдим.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                               Ота-онамни хурсанд қилганимдан мамнунман


 Умар Махаматов, Шимолий кон бошқармаси "Шарқий" кони экскаватор машинисти:

- Ҳар бир ота-она фарзанд вояга етказар экан унинг бахти камолини кўришни чин дилдан ният қилади. Менинг она-отам ҳам биз 6 нафар фарзандни ана шундай ниятда ўстиришди.Ҳар бир фарзанднинг эса ота-она олдидаги бурчи ҳам бўлиши даркор. Отам узоқ йиллар "Шарқий” конда экскаватор ҳайдаб нафақа чиққан. Мен уларга ҳавас қилиб ота касбини танладим. Ва кам бўлмадим. 2018 йил Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси 60 йиллиги муносабати билан мен Ватанимизнинг юксак мукофоти – "Шухрат” медали билан тақдирландим. Бундан ҳам қувончлиси ўша кунлар НКМК бош директори менинг ота-онам номига миннатдорчилик хатини юборганлиги бизни еттинчи осмонга чиқариб юборди десам муболаға эмас. Мен олис Учқудуқда меҳнат қиламан. Аммо ана шу меҳнатим роҳатини ота-онамни рози қилишдек бахтда туйдим.

 

 

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: