Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тошкентдаги Янги йил арчаси МДҲнинг энг баланд арчалари бешлигига кирди

Тошкентдаги Янги йил арчаси МДҲнинг энг баланд арчалари бешлигига кирди

«ТурСтат» таҳлилий агентлиги МДҲ мамлакатларининг 2019 йил Янги йил байрамларидаги арчалари рейтингини эълон қилди. Рейтинг МДҲ мамлакатлари пойтахтларидаги бош арчалар баландлиги таҳлил натижалари асосида тузилди,деб ёзади «Новости Узбекистана».

Тошкентнинг Мустақиллик шоҳ кўчаси Ёшлар ижод саройи ёнидаги Ўзбекистоннинг бош арчаси ўтган йилнинг 10 декабрида ўрнатилган эди.

Москвада ўрнатилган Янги йил арчаси Янги йилда МДҲ мамлакатлари пойтахтларидаги тирик арчалар рейтингида биринчиликни эгаллади.

Агентлик маълумотларига кўра, МДҲ шаҳарларидаги энг баланд янги йил арчалари ўнлигига Ашхобод (38 метр), Баку (37 метр), Ереван (37 метр), Тошкент (35 метр), Минск (30 метр), Душанбе (28 метр), Москва (27 метр), Остона (25 метр), Бишкек (25 метр) ва Тбилиси (25 метр) кирди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: