Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / UZCARD пластик карточкаларини нақд пул орқали тўлдириш имконияти яратилди

UZCARD пластик карточкаларини нақд пул орқали тўлдириш имконияти яратилди

Энди Uzcard карта эгаларида ўз пластик карталарининг ҳисобини пул маблағи билан тўлдириш учун унга хизмат кўрсатаётган банкка бориш эҳтиёжи қолмади. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг марказига таяниб "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

Ташкилот айни вақтда cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи янги банкоматларни тақдим этган бўлиб, NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картани мустақил равишда нақд пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилган.
Бунга қадар банкоматлар cash-out функцияси орқали фақат нақд пулни ечиб олиши мумкин эди. Эндиликда мазкур банкоматларга нақд пул ташлаш орқали пластик карта ҳисобини тўлдириш мумкин бўлади.
Ҳозирги вақтда бундай функциядаги Agrobank, Xalq banki, Ravnaq-bank, KDB, Hi-Tech bank банкоматлари хизмат кўрсатмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: