Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг махсус фармойиши билан "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда. Ойлик 15 декабрдан 15 январгача давом этади.

Миллий армия – жамиятнинг ажралмас қисми. Мамлакат Президенти томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий ислоҳотлар стратегияси асосида давлат хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал қилишга қодир бўлган, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этишга қаратилган ўзининг кўлами, миқёсига кўра улкан ишлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Мана, сал кам бир ойдан бери юртимиз узра давом этиб келаётган "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” негизида Учқудуқ туманидаги барча таълим масканларида ҳам "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” номли умумий ғоя остида тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири куни-кеча "Узунқудуқ” овулида бўлиб ўтди.

"Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз” мавзусидаги тадбирда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини, маҳаллий аҳоли, ёшлар катта қизиқиш билан кузатдилар. Ҳозирда қуролли кучларимизда мавжуд бўлган қурол-аслаҳалар ҳақида кенг таълумотлар берилгани, мамлакатимиз мудофаа қобилиятининг қанчалик мустаҳкамлигини кўрсатади.

Дарвоқе, ҳарбий ислоҳотлар натижасини биргина жорий йилда Global Firepower сайтида эълон қилинган рўйхатда Ўзбекистон дунёнинг 136 мамлакати орасида 9 ўрин юқорилаб, 39-ўринни эгаллаганида ҳам кўриш мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Қуролли кучлари 2017 йилда энг қудратли қуролли кучлари рейтингида дунёнинг 133 давлати орасида 48-ўринни эгаллаган эди.

Туманимизда "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” номли умумий ғоя остида ўтказилаётган тадбирларда ана шулар хусусида сўз юритилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: