Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН РАҲБАР АНИҚЛАНДИ

ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН РАҲБАР АНИҚЛАНДИ

Дарҳақиқат, китоб — қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳ. Шу боис, бугун китобхонлик, китоб мутолаасига бўлган эътибор ҳар қачонгиданда юксак.

Халқимиз, айниқса бугунги ёш авлод ниҳоятда сезгир, раҳбарнинг бир луқмасиданоқ унинг маърифати, маданияти, дунёқарашига баҳо беради. Шу туфайли ҳам раҳбарман деган бор-ки, ўз устида ишлаб, билими дунёқарашини ўстириши учун китоб мутолаа қилиши лозим.

Туман халқ таълими бўлими томонидан илк бора мактаб директорлари ўртасида "Энг яхши китобхон раҳбар” танлови ўтказилди. Яхши китобхон бўлиш учун 10 та китоб ўқишнинг ўзи етарли, аммо ана шу 10 та яхши китобингизни топиш учун минглаб китобларни ўқиб кўришга тўғри келади, дейишади.

Танловнинг тақдимот, эркин мавзу ва савол-жавоб шартларида ўзаро баҳслашган устозлар ўзлари ўқиган китоблар орасидан энг севимлисига айланган асарларни бошқалар ҳам олиб ўқишга тарғиб этдилар.

Танлов ўз номи билан танлов. 3,9 – мактаб директорлари Ш.Сатторов ва Р.Жусипбековалар - "Энг зукко раҳбар”, 7,18 – мактаб директорлари А.Рўзиева ва З.Акрамовалар – "Энг билимдон раҳбар”, 4,10 – мактаб директорлари А.Азимқулова ва Д.Холмуродовалар – "Энг яхши нотиқ раҳбар” номинацияларини қўлга киритди. 20-мактаб директори Н.Рўзиева эса "Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида совриндор бўлди.

Ҳақиқат шу бўлдики, кун давомида ўқувчиларга "яхши ўқи” дея юз марталаб такрорлайдиган бизнинг мактаб директорларимиз ўзлари ҳам ўқишни, ўқиганда ҳам сара бадиий асарларни севиб мутолаа қилишларини намойиш этдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: