Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXXVI СЕССИЯСИ тўғрисида ахборот

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXXVI СЕССИЯСИ тўғрисида ахборот

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди. Сессия ишида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, корхона-ташкилот бошлиқлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари мутасаддилари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, мажлис ишида вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Саъдулла Мирзаев қатнашди ва сўзга чиқди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман кенгаши раиси Соли Хамроев бошқариб борди.

Депутатлар йиғилиш кун тартибида Учқудуқ туман бюджетининг 2018 йилги ижроси ва 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар. Мазкур масала юзасидан туман молия бўлими бошлиғи Жасур Бобомуродовнинг маърузаси эшитилди.

Учқудуқ туман бюджети даромадларининг 2018 йил маҳаллий режа кўрсаткичлари 11304,0 млн. сўм бўлиб, 25 декабрь ҳолатида 12689,0 млн. сўмга 112%га ёки режага нисбатан 1385,0 сўмга ортиғи билан бажарилган.

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисмига тўхталадиган бўлсак, жорий йил давомида 61315 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилди. Жумладан, 2018 йил 1 мартдан мактабгача таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий таъриф ставкалари 30 фоизга оширилиши ҳисобидан 727,6 млн. сўм, таълим соҳаси учун 1278,9 млн. сўм маблағлар иш ҳақи ва иш ҳақига нисбатан ажратма харажатлари учун қўшимча маблағ ажратилди.

Шунингдек, фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари моддий техник базасини ривожлантириш харажатларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 417,2 млн. сўм маблағ ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 декабрдаги мажлис баёнида берилган топшириқларга асосан, ошхоналардаги овқат тайёрлаш жараёни билан боғлиқ хоналарга ҳамда гуруҳларда таълим-тарбия жараёни устидан назоратни йўлга қўйиш мақсадида 71,6 млн. сўм, туман ҳокимлигининг захира маблағлари ҳисобидан 51,2 млн. сўм эвазига барча таълим муассасаларига видеокузатув мосламаси ўрнатилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари харажатлари 11120,3 млн. сўмни ташкил этди. Бунда, иш ҳақи ва ажратма тўловларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 9373,1 млн. сўм трансферт ажратилди. Коммунал тўловлар учун 132,7 млн. сўм, дори-дармонлар учун 307,9 млн. сўм, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш, муассаса моддий-техника базасини бойитиш ва бошқа харажатлар учун 600,8 млн. сўм маблағлар молиялаштирилган.

Туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил биринчи, иккинчи ва учинчи чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан 1082,1 млн. сўм тегишли соҳаларга мақсадли йўналтирилди.

Эътиборлиси, молиялаштириш ўтган йилга нисбатан ижтимоий соҳа 35,7 фоиз, мактабгача таълим муассасалари 59 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳаси эса 32,5 фоизгаўсган.

2019 йил учун туман маҳаллий бюджетининг жами харажатлари 75248,4 млн. сўм миқдорида белгиланди. Бунда 89 фоизи ёк 67122,0 млн. сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади. Ижтимоий соҳанинг биринчи даражали тўловлари учун 78 фоиз ёки 58599,0 млн. сўм иш ҳақи, 11 фоиз ёки 8524,1 млрд. сўм сақлаш билан боғлиқ харажатлар, жумладан озиқ-овқат маҳсулотларига 1,16 млрд. сўм, дори-дармон 366,0 млн. сўм, коммунал харажатлар 1.247 млрд. сўмга тўғри келади.

Келгуси йилда таълим харажатларига 50,3 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан 23 фоиз, мактабгача таълим соҳасига 9,7 млрд. сўм ёки 34,6 фоиз, мактабгача таълим муассасаларини озиқ-овқат таъминотига 950 млн. сўм ёки 18 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасига 15,8 млрд. сўм ёки 35 фоизга кўп маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

(Ушбу маърузанинг тўлиқ матни билан туман ҳокимлигининг uchquduq.uz веб сайтида танишишингиз мумкин).

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Бозоров, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.в.б. Ж.Шодиев, "Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Турсуновлар сўзга чиқдилар.

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: