Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: УЧҚУДУҚДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: УЧҚУДУҚДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Жаҳоннинг кўпгина халқлари нишонлайдиган янги йил байрами бизнинг юртимизда ҳам катта шоду хуррамлик билан нишонланади.

Янги йилда дастурхон тузаймиз, арча шохларини безатамиз. Кичкинтойлар билан бирга ҳатто биз катталар ҳам янги йилдан мўъжиза, эзгуликлар кутамиз.

Аввал хабар берганимиздек, "Лочин” спорт-мажмуаси майдонида ўрнатилган 20 метр узунликдаги "Янги йил арчаси” атрофида байрам шодиёналари бўлиб ўтмоқда.

30 декабрь куни туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган болалар иштирокида янги йил байрами ўтказилди.

Байрам тадбирида Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев, Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи Акбар Савуров ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

65 нафар кичкинтойга байрам совғалари улашилди.

"Қизилқум” маданият уйининг бадиий жамоалари ва эртак қаҳрамонларининг чиқишларини болажонлар катта хурсандчилик билан кутиб олдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: