Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Янги йилингиз билан!Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Янги йил байрами билан туман аҳлига табриги

Янги йилингиз билан!Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Янги йил байрами билан туман аҳлига табриги

Ассалому – алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли дўстлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2018 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2019 йил­ни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча туманимиз аҳлини ушбу байрам — Янги 2019 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман!.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига ета­ётган 2018 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассу­ротлар билан кузатар эканмиз, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида "Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” каби тамойиллар ҳаётимизда ўз мазмун-моҳиятини топди.

Фуқароларимизни қийнаб келаётган ижтимоий муаммо ва масалалари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш ва бартараф этишда муҳим босқични бошлаб берди.

Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган ҳар бир фармон ва қарорларда халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга, фуқароларимиз розилиги, юртимиз ободлигини таъминлашга шунингдек,юртимизда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилгандир.

Барчамизга маълумки, куни-кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди. Мурожаатнома кенг жамоатчилик томонидан сиёсий ҳаётимиздаги муҳим тарихий воқелик сифатида қабул қилинди.

Мурожаатда давлатимиз раҳбари инсон капиталини ривожлантиришга барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этиш, бу эсамактабгача таълимдан тортиб, умумий ва олий таълим ҳамда илмий фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш вазифасини қўяди. Бунда олий таълим муассасаларда қамровни ҳозирги 9 фоиздан 2019 йилда 20 фоизга ошириш, кейинчалик бу кўрсаткични янада ошириш, қабул квоталарини олий ўқув муассасалари томонидан мустақил белгиланиши ва абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир неча ОТМларга ҳужжат топшириш тизимини ишлаб чиқиш бўлди.

Азиз учқудуқликлар!

Шу ўринда ортда қолаётган йилимиздамамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам юрт равнақи йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини фахр билан эътироф этсак, арзийди.

Туманимизда 2018 йил давомида умумий қиймати 22 млрд. 604 млн. сўмга тенг бўлган қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, Инвестиция дастурига асосан 4 та умумий қиймати 9 млрд. 583 млн. сўм бўлган ижтимоий ва инфратузилма соҳа объектларининг бунёд этилгани, Инвестиция дастури асосида Йулчилар овулида қарийб, 5 млрд.сўм мавлағ эвазига 226 ўринли умумий ўрта таълим мактаби янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, туман марказида 3 млрд. 850 млн. сўм маблағ сарфланиб 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси янгидан қад ростламоқда.

"Обод қишлоқ” давлат дастури доирасидаэса Қулқудуқ овулида ўнлаб ижтимоий соҳа – таълим, тиббиёт, болалар боғчаси, маданият ва спорт объектлари қулқудуқликлар ихтиёрига топширилди. Ерлер ота зиёратгоҳидан 5 км. масофагақувурлар тортилиб, ичимлик суви ҳар бир хонадонга келтирилди.

Шунингдек, Узунқудуқ овулида ҳам ўнга яқин ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Маҳалла, қишлоқ врачлик пункти, бозор, маданият уйи, ҳаммом сингари бинолардақурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 3,5 км. масофадаги ичимлик суви қувурлари жорий таъмирдан чиқарилди. 6 – умумий ўрта таълим мактабида 60 ўринли янги блок, 60 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилмоқда.

Шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш дастурига асосан 2017-2020 йилларда Учқудуқ туман марказида 18-24 хонадонли 15 та уй қурилиши белгиланганлиги, ҳозирда 18 хонадонли 3 та кўп қаватли турар-жой биноларининг қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.

2018 йил давомида туманимизда 513 нафар ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларга 6 та ногиронлик аравачалари топширилди. 9 та кам таъминланган оилаларнинг никоҳ тўйлари ўтказилгани меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар қалбига чексиз қувонч улашди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 6 нафарига вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан 195 млн. сўм миқдоридаги маблағ уй-жойларнинг бошланғич бадаллари учун тўлаб берилди. Бу каби ишлар янги 2019 йилда ҳам доимий диққат-эътиборимизда бўлади.

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳаётий қарор ва фармонлари мазкур соҳа тараққиёти учун туб бурилиш ясади.

Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилда 47 млрд. 886 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Натижада 2017 йилга нисбатан 20 млрд. 332 млн. сўм яъни 42,4 фоизга кўп кредитлар ажратилишига эришилди. Бу муҳтарам Президентимизнинг Учқудуқ тадбиркорларига яратиб берган имконият ва шарт-шароитларининг бир кўринишидир.

Ўз навбатида бу каби имконият ва имтиёзлар барчамизнинг олдимизга ниҳоятда катта вазифаларни қўяди ва ҳозиргидан керак бўлса, ўн карра кўпроқ шижоат билан ишлашга ундайди.

Туманимизда жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 20 млрд. 372 млн. 600 минг сўмлик 86 та лойиҳалар амалга оширилди, пировардида 1143 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳақиқатдан ҳам бу каби саъй-ҳаракатлар замирида инсон қадр – қиммати улуғланиши, келажагимиз ворислари бўлмиш ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топиши сингари эзгу-мақсадлар мужассам.

Қадрли юртдошлар!

2019 йилда ҳам бу каби хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Жумладан, "Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида Йўлчилар, Шалхар ва Мингбулоқ овулларидаги ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Овуллар ички йўллари таъмирланади, сув қувурлари тортилади.

Туман аҳолисининг турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини тиббий-ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими тинчлик – тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишларимиз бардавом бўлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил – "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг Мурожаатномасида инвестиция мамлакатда ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини таъминлаш, барқарор ривожланишга эришишнинг муҳим шарти, сармоя мамлакатда муносиб турмуш шароити, одамларнинг ҳаётда рози бўлиб яшашларини таъминлашни таъкидладилар.

Муҳтарам Президентимиз томонидан мурожаатда

Азиз тумандошлар!

Яна бир бор барчангизни кириб келаётган янги – 2019 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту-саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: