Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ватанпарварлик ойлиги

Ватанпарварлик ойлиги

ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ!

Ватаннинг она Ватан, она юрт, она диёр, она маконим, жонажон ўлкам, сўлим гўшам каби атамалар билан аталиши бежиз эмас. «Она» сўзи билан қўшиб айтилишининг ўзи эса, уни кўз қорачиғидек асрашга чорлайди. Демак, Ватан инсоннинг, шу юрт фарзандларининг бор бисотидир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йил 15 январигача бўлиб ўтмоқда.

"Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам ватанпарвалик ойлигини ўтказишга доир туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Ишлаб чиқилган чора-тадбирларга асосан, "Боздун” ОФЙдаги 2-умумий ўрта таълим мактаби, "Кокпатас” МФЙдаги 13-умумий ўрта таълим мактаби, "Шалхар” ОФЙдаги 12-умумий ўрта таълим мактаби, "Йўлчилар” ОФЙдаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи-ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Ёшлар билан мулоқотларда №99818-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Х.Арслонқулов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсанов, туман мудофаа ишлари бўлими ЧЁХХТБ бошлиғи М.Бозоров, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси О.Тилавов ва бош мутахассис Ф.Солиевлар иштирок этди.

Улар томонидан замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, қанақа билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида қисқа масофага югуриш ҳамда спортнинг мини футбол турларидан мусобақалар ҳам ойлик доирасида ўтказилди. Фаол иштирокчилар, мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

"Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” номли умумий ғоя остида ўтказилаётган тадбирлар туманимизда давом этмоқда.

Отабек ТИЛАВОВ,

Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: