Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ МАҲАЛЛА

ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ МАҲАЛЛА

Мамлакатимизда аҳоли хавфсизлигини кафолатлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органлари, ички ишлар идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилгани бугун ўзининг амалий самарасини бераётир.

 Буни турли миллат ва элат вакилларидан иборат 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Учқудуқ тумани мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳудудда 13 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғини мавжуд. 10 мингдан ортиқ хонадонда фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни беқиёс бўлмоқда.

Куни кеча Навоий вилояти ҳокимлигида 2018 йил давомида маҳалла ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўймаганлиги, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига Навоий вилоят ҳокимининг ташаккурномаси берилди.

Улар орасида "Боздун” овул фуқаролар йиғини раиси Майрамкул опа Жалғасбаева ҳам бор.

-Овулимизда мунтазам ўтказиб келинаётган профилактика тадбирлари доирасида ҳар бир хонадоннинг турмуш шароити ўрганилади, - деди "Боздун” ОФЙ раиси М.Жалғасбаева.- Мулоқотларда аҳолини қийнаётган муаммолар аниқланиб бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Шунинг натижасида йил давомида маҳалламизда бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

МУХБИРИМИЗ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: