Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МУАММОЛАР СЕНАТОР ЭЪТИБОРИДА

МУАММОЛАР СЕНАТОР ЭЪТИБОРИДА

Халқимизнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда халқ билан мулоқот алоҳида аҳамиятга эга. Ана шу мақсадда Учқудуққа ташриф буюрган Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, сенатор Қувондиқ Санақулов аҳоли билан учрашди.

Унда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимлари ва раҳбарлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими С. Ҳамроев тадбирни очиб бераркан, НКМК бош директорини ўзининг фидойи фарзанди деб биладиган учқудуқликлар номидан "Адолатли сенатор” сертификатига лойиқ топилгани билан табриклади.

Шундан сўнг, сўз навбати Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, сенатор Қувондиқ Санақуловга берилди.

Кузатаётган йилимиз Учқудуқликлар учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Бугун олтин ва уран ишлаб чиқаришда дунёда етакчилик қилаётган НКМК сингари гигант корхонага айнан Учқудуқда асос солинган. НКМК ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан 4 нафар учқудуқликларнинг юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланганини бош директор самимият билан эътироф этаркан, қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Бу ерда ишлаётганларнинг ҳар бири бундай мукофотларга лойиқ. Чунки, Учқудуқда юксак салоҳиятли ва фидоий кадрлар кўплаб топилади. Ҳар гал муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович билан учрашганимда, оилам тинчлигидан сўнг, албатта Учқудуқ аҳолиси қандай яшаяпти, деган саволни берадилар. Бу Юртбошимизнинг бу ерда яшаб меҳнат қилаётган халққа бўлган меҳр-муҳаббати ва эъборининг бир кўринишидир”.

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, сенатор Қувондиқ Санақулов ўтаётган йилда амалга оширилган ишларни бирма-бир санаб ўтар экан, комбинат ҳисобидан 2019 йилда Учқудуқда 13 млрд. сўм эвазига сунъий кўл, Йўлчилар овул фуқаролар йиғинида болалар боғчаси барпо этилишини маълум қилди.

Айниқса, комбинат бош директори томонидан1млрд. сўм маблағ эвазига хорижий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган "Кончи” сиҳатгоҳига учқудуқлик қарияларнинг бепул даволанишлари учун йўлланмалар бериш таклифини билдиргани нафақат нуронийларни балки, уларнинг фарзандлари ва оила аъзоларини ҳам хурсанд қилди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда учқудуқликлар ўзларини қийнаётган муаммоларни сенаторга етказишди. Мурожаатларнинг аксарияти ўз жойида ҳал этилди.

- Болам уч ёшдан ошган бўлса-да, уни болалар боғчасига жойлаштиришда муаммога дуч келаётган эдик. Очиқ мулоқотда ёзма равишда сенаторимиздан масалани ижобий ҳал этишда кўмак сўраган эдим. Ҳозир қизим 12-сонли мактабгача таълим муассасасига қатнаяпти. – дейди ЕсенғалиТулегенов.

Шунинг билан бирга очиқ мулоқотда ҳудудда ишсизлик муаммосини ҳал этиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди. Ҳозирда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда манзилли режалар қабул қилинмоқда.

Лайло КАРИМОВА,

ШКБ матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: