Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚ ЁШЛАРИ ЗАКОВАТДА КУЧ СИНАШДИЛАР!

УЧҚУДУҚ ЁШЛАРИ ЗАКОВАТДА КУЧ СИНАШДИЛАР!

Яқинда Шимолий кон бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан "Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда корхона тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган фаол, билимли, салоҳиятли ва етакчи ёшлар ўзаро баҳслашдилар.

"КЕЛАЖАК” ёшлар марказида бўлиб ўтган интеллектуал ўйин ёшларимизга "Келажак пойдевори” ва "Ёш ҳуқуқшунослар” номли жамоалар таркибида куч синашиш учун ажойиб имконият тақдим этди.

Жамоалар билимдонларинингберилган саволларга жавобларини ШКБ маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси Клара Мукаррамова, ЎзМТДП туман кенгаши раиси Сарвиноз Носирова ҳамда "Келажак” ёшлар маркази директориИнобат Гаффаровалар баҳолаб бордилар.

Ўйин жуда қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда кечди. Тадбир якунида 10:6 ҳисобда "Келажак пойдевори” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Интеллектуал ўйини ғолиб ва иштирокчилари ШКБ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда ЎзМТДП туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Заковатли ёшларимизга эса, кўпроқ китоб ўқинг, илм олишга иштиёқингиз сўнмасин, шунда Сиз ҳам интеллектуал мусобақалар шоҳсупасида жой эгаллашингизга ишончимиз комил, деймиз.

Фарруҳ АБДУМЎМИНОВ,

Шимолий кон бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: