Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади

Ўзбекистонда хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади

Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналимаълум қилди.

"Йўл харитаси»да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:

Қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

Ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобил видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими пленшетларини харид қилиш;

Алкогольдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: