Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Профилактика инспекторларининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди

Профилактика инспекторларининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди

Президент қарорига биноан профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот»каналиорқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ ҳокимларга ҳар куни тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юкланиб вабунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди, улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади.

Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари вафаоллари, профилактика инспекторлари вауларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: