Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / АРЧА АТРОФИДАГИ ШОДЛИКЛАР

АРЧА АТРОФИДАГИ ШОДЛИКЛАР

Худди кечагидек ёдимизда 2018 йилни қандай шодлик ва зўр қувонч билан кутиб олгандик. Қаранг-ки, вақт – олий ҳакам!

Бир зумда йилни якунлашимизга ҳам саноқли кунлар қолди. Зеро, 2018 йил инсонларнинг завқли, янгиликларга бой, қувонч ва ташвишларига шерик бўлди.

Тугаб бораётган йилимиз бетакрор Ўзбекистонимизни бутун дунёга танитишда, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта имкониятлар йили бўлди.

Ҳа, янги йил байрамини муносиб кутиб олиш азалдан анъанага айланган. Болажонлар қорбободан совға кутгани каби биз катталар ҳам янги йилни ўзгача бир хурсандчилик билан қаршилаймиз.

Янги 2019 йилни эзгу орзулар билан қарши олишга бел боғлаган Учқудуқ туманида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилаётир. Айниқса, туман марказида ўрнатилган "Янги йил арчаси” болажонларни, ота-оналарни ва меҳмонларни ўзига чорламоқда.

Жорий йилнинг 24 декабридан 2019 йилнинг 13 январига қадар ўрнатилган арча атрофида Шимолий кон бошқармаси директори томонидан тасдиқланган, масъуллар билан келишилган жадвал асосида концерт дастурлари бошланди.

Мазкур тадбирни уй - жой коммунал хўжалиги ходимлари бошлаб беришди. Турли ўйинчоқлар, тунги чироқлар билан безатилган арча атрофига жамулжам бўлган кичкинтойлар, ота-оналар ва меҳмонлар намойиш қилинган концерт дастурини катта хурсандчилик билан кутиб олдилар.

Айниқса, қорбобо, қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, ижро этилган шеър, куй-қўшиқ ва рақсларда кумуш қиш, яшил арча, бахтли болалик, тинчлик, истиқлол тараннум этилди.

3-сонли "Буратино”, 7-сонли "Қоқигул”, 9-сонли "Эртак”, 11 – сонли "Лайлакча”, 12 – сонли "Табассум” номли мактабгача таълим муассасаларининг методист ва тарбиячилари, "Қизилқум” ва "Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоалари намойиш этилган дастурларнинг янада қизиқарли бўлишига улкан ҳисса қўшдилар.

Ҳурматли ва азиз учқудуқликлар!

Сизларни тобора яқинлашиб келаётган янги 2019 йил билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз!

Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Озода ЭРГАШОВА,,

ШКБ УЖКХ бошлиғи ўринбосари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: