Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Чет элда ишлаш вақти қандай шартда меҳнат стажига қўшилиши аниқлаштирилди

Чет элда ишлаш вақти қандай шартда меҳнат стажига қўшилиши аниқлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси президенти "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 40-модданинг биринчи қисми (40-модда. Чет элда ишлаш вақтини стажга қўшиш шартлари - Чет элда ишланган даврлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда».

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: