Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тадбиркорлар фаолиятининг солиқ текширувини ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан ошмайди

Тадбиркорлар фаолиятининг солиқ текширувини ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан ошмайди

Ўзбекистон Республикаси президенти "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 89-модданинг (Солиқ текширувларини ўтказиш муддатлари) матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текширувини ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.

Солиқ текшируви муддатларини узайтириш давлат солиқ хизмати органининг қўшимча буйруғи билан расмийлаштирилиб, унда олдинги буйруқнинг рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда санаси, текширув ўтказишга илгари жалб этилган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.

Қисқа муддатли солиқ текширувини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак. Бунда тегишли рухсатномаларсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилинишини, қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишини ёки реализация қилинишини қисқа муддатли текширишларни, шунингдек тақиқланган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши фактларига барҳам бериш бўйича қисқа муддатли текширишларни ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тегишли солиқ текширувини ўтказиш муддати назорат қилувчи органларнинг асослантирилган талабномаларига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг рухсатномасига биноан фақат бир марта узайтирилиши мумкин. Бунда тегишли текширувнинг узайтирилган муддати уни узайтиришнинг асосий муддатидан ошмаслиги керак.

Солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг ижроси суд томонидан тўхтатилган тақдирда, солиқ текширувини ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади».

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: