Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

“УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: “Шоир аскар”, “Қўшиқчи аскар”, “Нотиқ аскар” номинацияларида ғолиблар аниқланди

Юртимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар ва Қуролли Кучлар шахсий таркибини истиқлол ғояларига садоқат, юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилиш, жасурлик ва фидойилик каби фазилатларини шакл­лантиришда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар ва шеърлар муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур йўналишдаги ижод намуналари ёшларни шу азиз юртнинг фарзанди эканлигидан ғурурланишга йўналтириб, уларни юксак марраларга даъват этади ҳамда ҳарбий жамоаларда маънавий-руҳий ҳолатни такомиллаштиришда, ҳарбий хизматчиларнинг эстетик ва ахлоқий сифатларини юксалтиришда, ҳарбий интизомни ва энг муҳими, ишончни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Танловнинг "Шоир аскар”, "Қўшиқчи аскар”, "Нотиқ аскар” номинацияларида иштирокчи-ёшлар Ватанга муҳаббат, шарафли касбга нисбатан ифтихор ҳамда онага бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини тараннум этдилар.

Учқудуқ туманидаги 99818 – сонли ҳарбий қисмда бўлиб ўтган мазкур танловда "Учқудуқ” газетаси муҳаррири Райҳон Қодирова иштирок этиб, танлов иштирокчиларининг чиқишларини кузатиб борди.

Танловнинг "Шоир аскар” номинациясида Хайрулла Деканбаев, "Қўшиқчи аскар” номинациясида Омонжон Убайдуллаев ҳамда "Нотиқ аскар” номинациясида Жамшид Турғунов ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўланмани қўлга киритди.

РАЪНО – ЙИЛ АЁЛИ

Шарқда азал-азалдан аёл зотига юксак даражада ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинган. Аёл нафақат она, уй бекаси, севимли ёр, опа ёки сингил, у жамиятнинг тиргаги, жамоа ва ташкилотларда етакчи маслаҳатчи, меҳрибон устоз ҳамдир.

Дарҳақиқат, аёлнинг жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамланиб бормоқда. Аёлларимиз нафақат оилада, балки ўзларининг меҳнат фаолиятлари давомида юксак натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.

"Йил аёли” миллий танлови эса аёлларимизга ўз иқтидор ва қобилиятларининамойиш этиш имконини бераётгани учун ҳам иштирокчилар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Куни кеча мазкур танловнинг Навоий вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Насиба Содиқова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар, видеороликлар, белгиланган шартлар бўйича ўзига хос чиқишлар намойиш этилди.
Якуний натижаларга кўра, туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Раъно Одилова "Ёш авлодни тарбиялашда технология дарсларида ўргатиладиган миллий ҳунармандчилик турларининг аҳамияти” лойиҳасини муваффақиятли тақдим этиб, "Жонкуяр устоз” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

 

Раъно Одилова "Йил аёли-2018” миллийтанловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Норбегим БУРАНОВА,

туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси.

МАККОРА АЁЛЛАР

Албатта коррупция жамият ривожига тўсқинлик қиладиган салбий иллат эканини бугун кўпчилигимиз биламиз. Бироқ, орамизда бу иллатга қўл уришдан тап тортмайдиган, ўз нафсига қул бўлган кимсаларнинг ҳамон учраши ачинарли.

Шу боис ҳам бугун бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида қонунчилик орқали қатъий чоралар белгилаб қўйилса ҳамки ундан батамом қутулишнинг имкони бўлмаяпти.Айниқса, бу каби жирканч иллатга аёллар қўл урса...

Ҳа, шахсий манфаат илинжида кўзни кўр, қулоқни кар қилиб қўйган бундай аёлларга "хайф сенга аёл, деган ном!” дегинг келади. Нозима ва Нафосат (исмлар ўзгартирилган) Зарафшон шаҳар силга қарши курашиш диспансерида бири тозаликбон иккинчиси катта ҳамшира бўлиб туппа-тузук ишлаб юришганди. Нима жин урдию, кўнгиллари мўмайгина даромад тусаб қолишди.

Иккаласи олдиндан жиноий тил бириктириб Дилфузанинг қизи Гулчеҳрани ишга жойлаб қўйишга ваъда беришган. Гўёки, тиббиёт муассасаси раҳбарларидан таниши борлигини айтиб, ёлғон-яшиқ сўзлари билан унинг ишончига кириб пора беришга қизиқтирганлар.

Бирор бир ваколатга эга бўлмасаларда, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига патронаж ҳамшираси вазифасига ишга қўйиш эвазига 5000000 сўм пора талаб қилганлар.

Зарафшон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи НозимаДилфузадан 5000000 сўм маблағни пора тариқасида олаётганда ИЖҚК департаменти Зарафшон шаҳар бўлими ҳамда ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Халқимиз "Бузоқнинг югургани сомонхонагача”, деб бежизга айтмаган. Нозима ва Нафосатнинг фирибларига чек қўйилди. Жиноят учун жавобгарлик муқаррар. Суд томонидан ҳар иккаласига ҳам қилмишига яраша жазо тайинланди.

Жаҳонгир КАРИМОВ,

Учқудуқ туман жиноят суди раиси.

ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАДИ

Нафс балоси ҳақида кўп бора ўқиганмиз, эшитганмиз. Унинг таъсирига тушиб, қурбонига айланиб қолаётганлар ҳам орамизда топилади. Қуйида шу масала бўйича суд олдида боши эгик юзи шувут "қаҳрамон” ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Ҳайдар Ҳусанов (исми-шарифи ўзгартирилган) қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият фаолиятини йўлга қўйди.

Аста-секин ишлар юриша бошлади. Аммо вақт ўтгани сайин у келаётган даромадга қаноат қилмайқолди. Қинғир йўл билан кўпроқ пул топишга, бойлик орттиришга уринди.

Туманимиздаги 8-умумий ўрта таълим мактаби биносида жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш учун 2017 йил 30 май куни икки томонлама 3-сонли пудрат-шартномаси имзоланган. Ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритилиб, аслида бажарилмаган 27408854 сўмлик таъмирлаш ишлари қўшиб ёзилган.

Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, ҳали нафси тўймаган Ҳайдар Ҳусанов ёғли қўлларини дарров артишга шошилмади. Тўртта қоғоз қоралаш ортидан шунча пул олиш ёмонми? Кўп ўтмай Кокпатас қўрғонидаги мактабгача таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 2018 йил 26 январда 1-2018 сонли пудрат шартномаси имзоланди. Мазкур объектда 174779800 сўмлик таъмирлаш ишлари ҳужжатларига сохта маълумотлар киритди. Унга кўра, бажарилмаган 19223300 сўмлик таъмирлаш ишлари қўшиб ёзилиб, бу маблағни ҳам чўнтакка урди.

"Қинғир иш – келтирар ташвиш”, деганларидай, Ҳайдар Ҳусановнинг сири фош бўлди ва тергов-суриштирув ишлари бошланди. У Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 167-моддаси 2-қисми "б”, "г” бандлари билан айбдор, деб топилиб ойлик иш ҳақининг 15 фоизи давлат ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоситайинланди.

"Уддабурон” қурувчи қонун олдида ҳам жавоб берди, ҳам етказилган зарарларни тўлиқ қоплади.

Ориф АЛЛАНАЗАРОВ,

ИЖҚК департаментининг Учқудуқ туман бўлими инспектори.

АУЫЛ ШАРУАШЫЛЫҒЫ ҚЫЗМЕТКЕРЛЕРІ КҮНІ ЛАЙЫҚТЫ АТАП ӨТІЛДІ

Президентіміз бастамасымен желтоқсан айының екінші жексенбісі Өзбекстанда Ауылшаруашылығы қызметкерлері күні етіп белгіленген. Үстіміздегі жылы екінші рет атап өтілген бұл күн елімізде "Табыс мейрамы” шараларымен үйлескен түрде атап өтілуде.

 Үшқұдық ауданы ауыл шаруашылығы қызметкерлері де өздерінің кәсіп мейрамын еңбекте үлкен жетістіктер және көтеріңкі көңілмен қарсы алды. Атаулы күн мерекесіне орай желтоқсан айының 11-нде қаламыздағы "Асилбек” мейрамханасында шара ұйымдастырылып, оған фермер шаруашылықтары басшылары, жұмысшы қызметкерлері, басқа да кең көпшілік қатынасты.

– Адам үшін тыныштық және татулықтан артық қадірлі нәрсе жоқ, – дейді "Зиё” фермер шарушылығы төрағасы Султопошша Акбарова. – Бүгінде біз қол жеткізген жетістіктер, міне, осы мол табыс, жетістіктер жемісі арқасында Президентіміздің ауыл шаруашылығын, кәсіпкерлікті, фермерлер әрекетін дамытуға қатысты іс-әрекеттері, салаға болған кең көңіл бөлу өз нәтижесін беруде. Бүгін баршамызда реформаларға қатыстылық сезімі, еңбегіміз нәтижесіне деген сенім арта түсуде. Мұны фермерлеріміздің жан күйдіріп атқарған еңбектері арқылы қол жеткізілген мол табыстардан айқын көреміз.
Мерекелік шаралар шаруашылық қызметкерлерін онан ары рухтандырып, жаңаша құлшыныста еңбек етуге үндеді. Мол дастархан айналасына жиылған сала белсенділерін аудан әкімі Соли Фармонович Хамроев құттықтап, құрметті Президентіміздің ауыл шаруашылығы қызметкерлеріне жолдаған құттықтауын оқып, есіттірді.
Өзбекстан Республикасы ауыл шаруашылығы уәзірлігінің 2018 жыл 4 желтоқсандағы 105-санды бұйрығымен Үшқұдық ауданы әкімінің Ауыл шаруашылығы мәселелері бойынша орынбасары Тойлибай Ахметовке «Өзбекстан Республикасы ауыл шаруашылығы белсендісі» төс белгісі тапсырылды.
Мұнан соң, Аслиддин Мардонов, Ниязбек Нурманов, Ўктам Жумаев, Султонпошша Акбарова сияқты фермер шаруашылықтары қызметкерлері және аудандық Ауыл шаруашылық бөлімі бастығының орынбасары Фурқат Ибодуллаев аудан әкімінің Мақтау жарлықтарымен марапатталды.
Шарада "Қызылқұм” мәдениет үйі өнерпаздары тарапынан дайындалған мерекелік концерттік бағдарлама шара қатынасушыларына көтеріңкі көңіл сыйлады.

ОДАМ САВДОСИ – ОЛАМ ҒАВҒОСИ

Дунё миқёсида ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бўлади. Ачинарлиси, уларнинг 1,2 миллиондан зиёди болалардир.Бу рақамлар одам савдосига қарши курашиш қанчалик долзарб эканини англатади.Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш борасида миллий тизим яратилган. Бу давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини қамраган шундай тизимки, у халқароҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича самарали тизим яратилгани туфайли кейинги ўн йилда 15 мингга яқин кишининг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинган, бу жиноятдан жабрланган 3,5 мингдан ортиқфуқарога ижтимоий ёрдам кўрсатилган.

Афсуски, ноқонуний меҳнат миграцияси муаммолари мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Айрим шахслар ишлаш учун норасмий равишда бошқа мамлакатларга йўл олмоқдалар. Бу эса одам савдоси билан шуғулланиб бойлик орттириш умидида юрган кимсаларга қўл келмоқда. Шу боис, республикамизда бу иллатга қарши курашиш масалаларига давлат миқёсида катта эътибор қаратилган.

Муроджон ТОШТЕМИРОВ,

туман ИИБ Т ва ЭҚК гуруҳи тезкор вакили, капитан.

“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш”

“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш”
 

Учқудуқ туман Хотин-қизлар қўмитаси тумандаги аҳоли ўртаси Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда спортни соғломлаштириш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Лочин” спорт майдонида барча ташкилот ва таълим муассасалари хотин-қизлар иштирокида спорт тадбири ўтказилди.

 
“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш”

КАКОВ РАЗМЕР ВЫПЛАТ?

В соответствии с постановлениями Кабинета Министров Республики Узбекистан «О ставках государственной пошлины» от 3 ноября 1994 года, «Об утверждении размера гербового сбора за выдачу гербовых свидетельств» от 25 апреля 2012 года, Положением Министерства юстиции о платных услугах, оказываемых физическим лицам органами ЗАГС от 15 марта 2012 года, с граждан согласно минимальному размеру заработной платы взимаются следующие выплаты.

1. В первый раз за свидетельство о рождении взимается только гербовый сбор в размере 15 процентов минимальной заработной платы – 30409 сумов.

Повторно за свидетельство о рождении взимается 60990 сумов, из которых 15 процентов государственной пошлины – 30409 сумов и 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов.

2. За регистрацию брака в здании отдела ЗАГС взимается 70955 сумов, из которых 20 процентов государственной пошлины – 40546 сумов, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов.

За торжественную регистрацию брака, выездную регистрацию (кроме транспортных размеров) взимается 273685 сумов, из которых 20 процентов государственной пошлины – 40546 сумов, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов и 100 процентов платная услуга – 202730 сумов.

За регистрацию браков граждан Республики Узбекистан с иностранными гражданами и браков инностранных граждан: государственная пошлина – 50 долларов США по государственному курсу, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов.

За повторное свидетельство о регистрации брака взимается 60990 сумов, из которых 15 процентов государственной пошлины – 30409 сумов и 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов.

3. За расторжение брака в отделе ЗАГС по взаимному согласию мужа и жены взимается 354777 сумов, из которых 150 процентов государственной пошлины – 304095 сумов, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов (с каждого), 10 процентов платная услуга дачи разъяснений – 20273 сумов.

За расторжение брака по решению суда взимается государственная пошлина, указанная в в решении суда, и 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов (с каждого).

За расторжение браков граждан Республики Узбекистан с иностранными гражданами взимается государственная пошлина – 100-150 долларов США по государственному курсу, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов. Повторно за свидетельство о расторжении брака взимается 60990 сумов, из которых 15 процентов государственной пошлины – 30409 сумов и 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов.

4. В первый раз и повторно за свидетельство о смерти гербовый сбор не взимается. Повторно за свидетельство о смерти взимается только 15 процентов государственной пошлины – 30409 сумов.

5. За внесение изменений, исправлений и дополнений в акты взимается 50768 сумов, из которых 10 процентов государственной пошлины – 20273 сумов и 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов.

6. За изменение Ф.И.О. (с 16 до 18 лет) взимается 152047 сумов, из которых 50 процентов государственной пошлины – 101365 сумов, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов, 10 процентов платная услуга дачи разъяснений – 20273 сумов.

За изменение Ф.И.О. (старше 18 лет) взимается 253412 сумов, из которых 100 процентов государственной пошлины – 202730 сумов, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов, 10 процентов платная услуга дачи разъяснений – 20273 сумов.

7. За восстановление текстов актов взимается 70955 сумов, 10 процентов государственной пошлины – 20273 сумов, 15 процентов гербовый сбор – 30409 сумов, 10 процентов платная услуга дачи разъяснений – 20273 сумов.

8. За оказание помощи сотрудниками органов ЗАГС в заполнении заявлений, связанных с регистрацией всех видов актов гражданского состояния взимается платная услуга в размере 2 процентов – 4054 сумов.

С целью защиты прав и свобод граждан, обеспечения значимости интересов государства и общества, а также предотвращения коррупциногенных случаев при выявлении фактов взимания лишних средств, чем установлено органами ЗАГС, можно обратиться по "телефону доверия” 1148 Агентства государственных услуг при Министерстве юстиции Республики Узбекистан.

ОДАМ САВДОСИ – ОЛАМ ҒАВҒОСИ

Дунё миқёсида ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бўлади. Ачинарлиси, уларнинг 1,2 миллиондан зиёди болалардир.Бу рақамлар одам савдосига қарши курашиш қанчалик долзарб эканини англатади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш борасида миллий тизим яратилган. Бу давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини қамраган шундай тизимки, у халқароҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича самарали тизим яратилгани туфайли кейинги ўн йилда 15 мингга яқин кишининг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинган, бу жиноятдан жабрланган 3,5 мингдан ортиқфуқарога ижтимоий ёрдам кўрсатилган.

Афсуски, ноқонуний меҳнат миграцияси муаммолари мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Айрим шахслар ишлаш учун норасмий равишда бошқа мамлакатларга йўл олмоқдалар. Бу эса одам савдоси билан шуғулланиб бойлик орттириш умидида юрган кимсаларга қўл келмоқда. Шу боис, республикамизда бу иллатга қарши курашиш масалаларига давлат миқёсида катта эътибор қаратилган.

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи – энергетика ресурслари нархининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан "Ўзбекэнерго” АЖ электр энергиясининг нархлари тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади.

I гуруҳ. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно: 2018 йил 16 ноябрдан – 331,00; 2019 йил 1 июндан – 370,00.

II гуруҳ. Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китобқилинган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари: 2018 йил 16 ноябрдан – 331,00; 2019 йил 1 июндан – 370,00.

III гуруҳ. Маиший истеъмолчилар: 2018 йил 16 ноябрдан – 250,00; 2019 йил 1 июндан – 280,00.

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тарифда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун: 2018 йил 16 ноябрдан – 125,00; 2019 йил 1 июндан – 140,00.

IV гуруҳ. I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқсув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланган электр энергияси учун: 2018 йил 16 ноябрдан – 350,00; 2019 йил 1 июндан – 392,00.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябардаги 3379-сонлиқарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар учун: 2018 йил 16 ноябрдан – 365,00; 2019 йил 1 июндан – 409,00.

Учқудуқ туман участка электр таъминоти корхонаси.