Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / УЧҚУДУҚ – КОНЧИЛАР ВА ЧОРВАДОРЛАР ДИЁРИ!

УЧҚУДУҚ – КОНЧИЛАР ВА ЧОРВАДОРЛАР ДИЁРИ!

  Қизилқум чўлининг аёвсиз табиати боис, геологлар вахта усулида ишлаганлар. Аста-секин уй-жойлар, маиший объектлар, корхона-ташкилотлар учун маъмурий бинолар қурила бошлаган. Шу тариқа 1958 йилда Учқудуқ шаҳри ташкил этилган.

  Қизилқумнинг бепоён чўлларидан учқудуқлик мард ва фидойи инсонлар мамлакат учун жуда зарур ер ости бойликлари излаб топардилар, марказга сифатли қоракўл тери ва гўшт етказиб берардилар. Буларнинг ҳаммаси кишиларнинг фавқулодда матонат ва жасорати, сабр-бардоши, фидоийлиги билан амалга ошириларди. Учқудуқнинг туман мақомини олиши мана шу фидоий инсонларнинг қаҳрамонлигига берилган муносиб баҳо бўлди.

  1982 йил 22 апрелда ўтказилган Ўзбекистон ССР Олий Мажлисининг 22 – сонли қарори билан Учқудуқ шаҳрига туман мақоми берилди.

  Албатта, бу воқеа жуда катта ижтимоий аҳамиятга эга эди. Негаки, кишилар энг арзимас масалада ҳам 300-350 чақирим йўл босиб Томди тумани марказига қатнардилар.

  Учқудуқ туман ижроия қўмитасининг раиси вазифасида Жадигер Дуанов фаолият юритган.

Қадимда ота-боболаримиз қудуқ қазиб сув чиқариб чорвачилик билан шуғулланганлиги боис, ҳар бир қудуқни ўз исмлари билан атаган. Қулқудуқ, Жузқудуқ, Узунқудуқ сингари номлар ўша даврлардан қолган.

  Бир эмас минг-минглаб булоқлар кўз очиб, ҳозир ҳам шаҳарни ичимлик суви билан таъминлаётган Мингбулоқни номи эса бу ерда азал-азалдан булоқларнинг борлигидан далолат бериб турибди . Кўкаяз (ўзбек тилида «кўк совуқ») нинг номи айтиб турибди. Бу ернинг табиати суронли, қиши аёзли жуда совуқ бўлганлиги учун халқ шундай атаган.

  Туман аҳолисининг 51 фоизини ўзбеклар, 24 фоизини қозоқлар, 12 фоизини руслар қолган 13 фоизини эса турли миллат вакиллари ташкил этади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: