Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

АЙТИМБУЛОҚ

  Инсон қаерда бўлмасин, энг аввало ўзига яшаш учун қулай макон излайди. Ота-боболаримизнинг ҳаёт кечириши, чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай бўлган ўтмишдаги энг қадимги маскан – Айтим овулидир.

Эски номи Айтимбулоқ бўлган бу масканда қосбармақ балхи уруғидан бўлган Айтим исмли киши қариндош-уруғларию, фарзандлари билан яшаган экан. Улар асосан чорвачилик билан шуғулланишган. Болалиги Айтимда ўтган қарияларнинг айтишича, авваллари бу ерлар ниҳоятда чиройли бўлиб, булоқдан сизиб чиқаётган сув мўл-кўл бўлган экан. Бу ерда яшаган аҳоли чорвачиликдан ташқари қовун-тарвуз ҳам етиштирган эканлар.

  1956 йилда геологлар томонидан бу ерларда олтин кони заҳиралари излаб топилгандан сўнг, аҳоли ҳозирги Жузқудуқ овулига кўчирилган.

  Айтимбулоқнинг суви ҳозир ҳам Қошқар ота зиёратгоҳидан кам миқдорда бўлсада сизиб чиқяпти.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: