Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / ОЛИС ВА ЯҚИН ЙИЛЛАР

ОЛИС ВА ЯҚИН ЙИЛЛАР

  Дунёда ҳеч бир нарса сабабсиз пайдо бўлмайди ва беному нишон йўқолиб кетмайди. Ҳар нарсанинг пайдо бўлиши ёки йўқолиб кетиш тарихи бор. Биз макон этган Қизилқум кенгликлари, олимларнинг эътироф этишича Тетис денгизи эгаллаган майдонда бўлган. Ҳозирда бизни қуршаб турган қир, дашт адирлар, чўллар денгиз қуриши, табиат, иқлим ўзгариши натижасида юзага келган.

  Маълумки, бундан 2,5 минг йил илгари Шарқ билан Ғарбни боғлаган савдо йўлига асос солинган. Илмий манбаларда у «Буюк Ипак йўли» деб юритилади. Бу савдо йўли қадимги Хитойнинг Даньхуан шаҳридан асосий: жанубий ҳамда шимолий қисмларга ажралган. Унинг шимолий қисми Ўрта Осиё ҳудудидан ўтган. (Манбалардан олинди.)

  Бу савдо йўлининг аксарият қисми бепоён чўлу саҳроларга тўғри келарди. Ер ости сувларининг кўмилиб кетиши ва қуриб қолиши туфайли сув танқислиги муаммоси йўловчиларни доим қийнаб келган.

  Айниқса, жазирама ойларда бу муаммо жуда оғирлашган. Чўллардаги қор ва ёмғир чучук сувидан фойдаланишга бўлган интилиш, ер остидан қудуқ қазиб сув чиқариш аждодларимизни сардоба ва қудуқ сингари иншоотларни барпо этишга ундаган.

  У ёки бу сабабларга кўра Қизилқумдаги қудуқлар ва уларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар манбаларда учрамайди. Аммо, Бохантау қояларига чизилган ҳайвонлар, туялар ҳамда одам – қуш сурати бу атрофда инсонлар минглаб йиллар муқаддам истиқомат қилганидан далолат.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: