Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / СУҒУРТА БАДАЛИ ТЎЛАНСА, МЕҲНАТ СТАЖИГА КИРАДИ

СУҒУРТА БАДАЛИ ТЎЛАНСА, МЕҲНАТ СТАЖИГА КИРАДИ

  Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер участкаларидан оқилона фойдаланиш борасида аниқ чора-тадбирлар кўриш зарурлиги бўлиб қолмоқда.

  Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш имконини беради.

  Унга кўра, 1 июлдан бошлаб, деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

  Ҳа, пенсия ёшига етган инсон борки, энг аввало унга қанча пенсия тайинланиши ўйлантиради. Умуман, ижтимоий таъминотнинг мазкур тури ҳеч бир фуқарони бефарқ қолдирмайди. Энди, мазкур қарорнинг 14 - бандига биноан, мамлакатимизда пенсия таъминоти билан боғлиқ тушунмовчиликлар, муаммоларга бир мунча барҳам берилмоқда.

Шавкатжон ШЕРНАЗАРОВ, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: