Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / ЖИРАҚУДУҚ ТОШЎРМОНИ

ЖИРАҚУДУҚ ТОШЎРМОНИ

Ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис денгизи мавжланиб турган, деган тахминлар мавжуд. Негаки, ҳозир ҳам Мингбулоқ овули атрофида тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурундинозаврнинг тошга айланган суякларини учратиш мумкин.

Мингбулоқ овулидан 30 километр узоқликда жойлашган «Жирақудуқ» ( ўзбек тилида «жира – жилға» маъносини билдиради) дарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган «Тош ўрмон» , деб аталувчи ноёб геологик, полеонтологик, тарихий ва табиий объект дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилмоқда. Калифорниялик палеонтолог олим, профессор Жеймс Дэвид Арчибальд раҳбарлигидаги Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида фаолият юритган (ЎРБАК) Халқаро экспедиция саъй-ҳаракатлари билан Қизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди.

Бу мўъжиза Тетис денгизи қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар бор. Айтишларича, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада – чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада барча физик жинслар кимёвий тарзда қоришиб денгиз атрофидаги ўрмонзорлар, сувда ва қуриқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга, яъни тошга айланади…

Ҳақиқатдан ҳам «Тошўрмон» ҳудудида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва скелети суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдакбурун диназаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриш мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди қачонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.

Дарҳақиқат, бу ўлканинг тарихи узоқ-узоқларга бориб тақалади. Қоя тошларга битилган расмлар,тошга айланган дарахтлар, тош қотганўрдакбурун диназаврлар мозийдан садо бериб турибди.



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: